Бухорода об-ҳавони 95% аниқ айтиб берадиган метеостанция қурилмоқда

© Взгляд-инфоРадиолоокационная метеостанция
Радиолоокационная метеостанция - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 09.02.2022
Oбуна бўлиш
Ушбу станция ёрдамида олинган маълумотлар тезкор равишда дастлаб Бухоро, кейин Республика об-ҳавони кузатиш марказларига етказиб берилади.
ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Бухоро вилояти Когон туманида метеорологик радиолокатор қурилмоқда деб хабар қилмоқда Sevimli телеканали.
Cтанция ёрдамида олинган маълумотлар тезкор равишда дастлаб Бухоро, кейин Республика об-ҳавони кузатиш марказларига етказиб берилади.

“Ушбу метеорологик радиолокатор 250км радиусдаги об-ҳаво тўғрисидаги маълумотларни етказиб беради. Аҳоли, ҳокимият, аграр ташкилотларга олдиндан аниқлиги 95-98%гача бўлган об-ҳаво маълумотлари билан таъминлаш имкони пайдо бўлади”, - дейди Бухоро вилояти гидрометеорология маркази бошлиғи Мухтор Хусанов.

Маълумот учун, 2020 йилнинг 17 ноябрида Ўзбекистон президентининг "Гидрометеорология хизмати фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида" 4896-сонли қарори қабул қилинган эди. Унда Бухоро вилоятида метеорологик радиолокатор тармоғини ташкил қилиш кўзда тутиган. Бугун қурилаётган метеостанция ушбу тармоқ элементларидан бири.
Янгиликлар лентаси
0