https://sputniknews.uz/20220209/birov-ozning-diniy-olchovlarini-jamiyatga-otkazishiga-yol-qoymaymiz---adliya-vaziri-22621078.html
Биров ўз диний ўлчовларини жамиятга ўтказишига йўл қўймаймиз - Адлия вазири
Биров ўз диний ўлчовларини жамиятга ўтказишига йўл қўймаймиз - Адлия вазири
Sputnik Ўзбекистон
Адлия вазири диний ташкилотлар ва домлаларга виждон эркинлиги - бу ҳар бир кишининг конституциявий ҳуқуқи эканини ва ҳеч ким унга ўз ўлчови билан ёндашишга... 09.02.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-02-09T10:51+0500
2022-02-09T10:51+0500
2022-02-09T10:58+0500
жамият
адлия вазирлиги
русланбек давлетов
диний эркинлик
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/08/22612285_75:104:901:569_1920x0_80_0_0_fdcee5504e35b60b3115a25d70fb4bc2.jpg
ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Биров ўзнинг диний ўлчовларини ва уйидаги қарашларини бошқаларга ёки жамиятга ўтказишига йўл қўймаймиз, деди адлия вазири Русланбек Давлетов душанба куни вазирлик фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботига бағишланган матбуот анжуманида. "Ахлоқий стандартлар жамият ичида турлича, биз унга аралашмаймиз, -дейди Давлетов. - Лекин айрим диний ташкилот вакиллари, имомлар ва домлалар чиқиб "у ишни қилса бундай бўлади, бу нарсани ичса бундай бўлади, уни уйига кирманг ёки у вилоятдагилар бундай", деса биз чидаб тура олмаймиз. Ҳуқуқ нуқтаи назаридан бу мумкин эмас. Чунки бу биринчидан, жамиятни бўлинишига олиб келади, иккинчидан - диний ташкилотнинг бундай ихтилоф қилишга ҳаққи йўқ". Адлия вазири диний ташкилотлар ва домлаларга виждон эркинлиги - бу ҳар бир кишининг конституциявий ҳуқуқи эканини ва ҳеч ким унга ўз ўлчови билан ёндашишга ҳақли эмаслигини эслатиб ўтди ва бу борада вазирлик жуда фаол ишлаётганини қайд этди. Шунингдек, вазир, ҳар бир киши ўз малакаси етарли бўлган соҳалар ҳақида гапирса мақсадга мвофиқ бўлишини ҳам эслатиб ўтди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/08/22612285_209:130:790:566_1920x0_80_0_0_bd5fc7e3a451cca0613dcab9c4268da2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, адлия вазирлиги, русланбек давлетов, диний эркинлик
жамият, адлия вазирлиги, русланбек давлетов, диний эркинлик
Биров ўз диний ўлчовларини жамиятга ўтказишига йўл қўймаймиз - Адлия вазири
10:51 09.02.2022 (янгиланди: 10:58 09.02.2022) Адлия вазири диний ташкилотлар ва домлаларга виждон эркинлиги - бу ҳар бир кишининг конституциявий ҳуқуқи эканини ва ҳеч ким унга ўз ўлчови билан ёндашишга ҳақли эмаслигини эслатиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 9 фев - Sputnik. Биров ўзнинг диний ўлчовларини ва уйидаги қарашларини бошқаларга ёки жамиятга ўтказишига йўл қўймаймиз, деди адлия вазири Русланбек Давлетов душанба куни вазирлик фаолияти тўғрисидаги йиллик ҳисоботига бағишланган матбуот анжуманида.
"Ахлоқий стандартлар жамият ичида турлича, биз унга аралашмаймиз, -дейди Давлетов. - Лекин айрим диний ташкилот вакиллари, имомлар ва домлалар чиқиб "у ишни қилса бундай бўлади, бу нарсани ичса бундай бўлади, уни уйига кирманг ёки у вилоятдагилар бундай", деса биз чидаб тура олмаймиз. Ҳуқуқ нуқтаи назаридан бу мумкин эмас. Чунки бу биринчидан, жамиятни бўлинишига олиб келади, иккинчидан - диний ташкилотнинг бундай ихтилоф қилишга ҳаққи йўқ".
Адлия вазири диний ташкилотлар ва домлаларга виждон эркинлиги - бу ҳар бир кишининг конституциявий ҳуқуқи эканини ва ҳеч ким унга ўз ўлчови билан ёндашишга ҳақли эмаслигини эслатиб ўтди ва бу борада вазирлик жуда фаол ишлаётганини қайд этди.
"Динга хоҳласа, ишонади, хоҳламаса, ишонмайди. Хоҳламаса, умуман тарки дунё қилиб яшайди. Бу конституциявий ҳуқуқ. Шунинг учун қонунда белгиланган ҳуқуқлар, кафолатларни кимлардир чиқиб, ижтимоий мақомидан қатъи назар, инкор қилолмайди, уларга даҳл қилолмайди. Ўзининг диний ўлчовлари, уйидаги қарашлари билан жамиятга ўлчов қўйишга йўл қўймаймиз, чунки қонун бор", - деди Давлетов.
Шунингдек, вазир, ҳар бир киши ўз малакаси етарли бўлган соҳалар ҳақида гапирса мақсадга мвофиқ бўлишини ҳам эслатиб ўтди.