https://sputniknews.uz/20220208/toqaev-qozogistonga-aes-nihoyatda-zarur-22608839.html
Тоқаев: Қозоғистонга АЭС ниҳоятда зарур
Тоқаев: Қозоғистонга АЭС ниҳоятда зарур
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев энергетикадаги доимий муаммоларни ҳал қилиш учун атом электростанцияси қуриш зарур эканлигини таъкидлади.
2022-02-08T17:19+0500
2022-02-08T17:19+0500
2022-02-08T17:19+0500
дунёда
қасим-жомарт тоқаев
қозоғистон
аэс
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/09/20431877_287:106:2591:1402_1920x0_80_0_0_0a1275c72888ae03ca8f36432923ee04.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев энергетикадаги доимий муаммоларни ҳал қилиш учун атом электростанцияси (АЭС) қуриш зарур эканлигини таъкидлади.Давлат раҳбари сешанба куни мамлакат ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида энергетика масалаларига тўхталиб ўтди, дея хабар беради Sputnik Қозоғистон.“Биз энергия таъминоти тизими фаолиятида мунтазам узилишларга дуч келяпмиз. Яқинда мамлакат жанубида электр таъминотидаги узилишлар бунга яхши мисол бўлади. Қўшни давлатлар энергия тизимлари иш сифатига қисман боғлиқмиз”,– дейди Қозоғистон етакчиси.Тоқаевнинг сўзларига кўра, у АЭС қурилишини ушбу қийин вазиятдан чиқиш йўли деб ҳисоблайди.“Нима учун масъул шахслар АЭС қуриш ҳақидаги саволларига жавоб беришдан қочяпти, тушунмаяпман. Ахир очиқчасига айтиш керак: тоза атом энергиясисиз биз бутун иқтисодиётимизни йўқотамиз, инвестициялар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Минтақавий етакчилигимизни йўқотамиз. Бизга тоза атом электроэнергияси жуда зарур. Иқтисодий воқеликларни тушунмайдиган популистларнинг йўриғига эргашиш керак эмас”, - дейди Тоқаев.Президент мутасаддиларга атом энергетикасининг аҳамияти юзасидан ахборот-тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берган.Мавзуга оид:
қозоғистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/09/09/20431877_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_9f8621411d573392494ee2af783d762b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қасим-жомарт тоқаев аэс қурииши қозоғистон
қасим-жомарт тоқаев аэс қурииши қозоғистон
Тоқаев: Қозоғистонга АЭС ниҳоятда зарур
“Тоза атом энергиясисиз бутун иқтисодиётимизни йўқотамиз”, - дейди Қозоғистон президенти.
ТОШКЕНТ, 8 фев – Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев энергетикадаги доимий муаммоларни ҳал қилиш учун атом электростанцияси (АЭС) қуриш зарур эканлигини таъкидлади.
Давлат раҳбари сешанба куни мамлакат ҳукуматининг кенгайтирилган йиғилишида энергетика масалаларига тўхталиб ўтди, дея хабар беради Sputnik Қозоғистон.
“Биз энергия таъминоти тизими фаолиятида мунтазам узилишларга дуч келяпмиз. Яқинда мамлакат жанубида электр таъминотидаги узилишлар бунга яхши мисол бўлади. Қўшни давлатлар энергия тизимлари иш сифатига қисман боғлиқмиз”,– дейди Қозоғистон етакчиси.
Тоқаевнинг сўзларига кўра, у АЭС қурилишини ушбу қийин вазиятдан чиқиш йўли деб ҳисоблайди.
“Нима учун масъул шахслар АЭС қуриш ҳақидаги саволларига жавоб беришдан қочяпти, тушунмаяпман. Ахир очиқчасига айтиш керак: тоза атом энергиясисиз биз бутун иқтисодиётимизни йўқотамиз, инвестициялар ҳақида гапирмаса ҳам бўлади. Минтақавий етакчилигимизни йўқотамиз. Бизга тоза атом электроэнергияси жуда зарур. Иқтисодий воқеликларни тушунмайдиган популистларнинг йўриғига эргашиш керак эмас”, - дейди Тоқаев.
Президент мутасаддиларга атом энергетикасининг аҳамияти юзасидан ахборот-тушунтириш ишларини кучайтириш бўйича топшириқлар берган.