https://sputniknews.uz/20220208/prezident-olimpiya-shaharchasi-loyihasi-bilan-tanishdi-22598728.html
Президент Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси билан танишди
Президент Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси билан танишди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Президет Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
2022-02-08T09:56+0500
2022-02-08T09:56+0500
2022-02-08T10:01+0500
жамият
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/08/22598698_0:66:1281:786_1920x0_80_0_0_668fdb6394822356ab8ca1bf1bca1300.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Президет Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.Давлат раҳбари матбуот хизмати хабарига кўра, 160 гектарни эгаллайдиган мазкур шаҳарчада универсал стадион, очиқ ва ёпиқ спорт мажмуалари, ётоқхона, меҳмонхона, Чирчиқ дарёсида эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади.Таъкидланишича, бу инфратузилма йирик мусобақалар ўтказиш ва бўлажак Олимпия захиралари институти учун ўқув-машғулот базаси бўлади.Жумладан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси ташкил этилмоқда. Мирзиёевга шу борадаги ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.Унга кўра, Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёси бўйида экотуризм объектлари барпо этилади. Бунинг учун аввало қулай транспорт тизими йўлга қўйилади. “Чорвоқ дарвозаси” ва “Юсуфхона” ҳудудларида дам олиш жойлари, Жанубий Хўжакентда анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади. Ҳудуднинг хушманзара табиати ва рельефини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилади. Боғлар, пикник жойлари, велосипед йўлаклари ташкил қилинади. Шундай лойиҳа Чимён ҳудудида ҳам режалаштирилган.Бўстонлиқ туманини қандай ўзгаришлар кутяптиДавлат раҳбари бу мажмуалар оммабоп бўлиши зарурлигини таъкидлаб, барча фуқаролар, турли касб эгаларига мос арзон ва қулай хизматлар таклиф этиш вазифасини қўйди.Тошкент шаҳрини ёндош ҳудудга кенгайтириш, янги қуриладиган мавзеларни инфратузилма ва транспорт хизматлари билан таъминлаш бўйича лойиҳа концепцияси ҳам кўриб чиқилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/08/22598698_72:0:1207:851_1920x0_80_0_0_2c39a449b471fb3ad858a439613b674f.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев олимпия шаҳарчаси қурилиши лойиҳаси
шавкат мирзиёев олимпия шаҳарчаси қурилиши лойиҳаси
Президент Олимпия шаҳарчаси лойиҳаси билан танишди
09:56 08.02.2022 (янгиланди: 10:01 08.02.2022) Бу инфратузилма йирик мусобақалар ўтказиш ва бўлажак Олимпия захиралари институти учун ўқув-машғулот базаси бўлади.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Тошкент шаҳрининг Яшнобод туманида Олимпия шаҳарчаси қурилиши режалаштирилган. Президет Шавкат Мирзиёев қурилиш лойиҳалари тақдимоти билан танишди.
Давлат раҳбари матбуот хизмати
хабарига кўра, 160 гектарни эгаллайдиган мазкур шаҳарчада универсал стадион, очиқ ва ёпиқ спорт мажмуалари, ётоқхона, меҳмонхона, Чирчиқ дарёсида эшкак эшиш ҳавзаси барпо этилади.
Таъкидланишича, бу инфратузилма йирик мусобақалар ўтказиш ва бўлажак Олимпия захиралари институти учун ўқув-машғулот базаси бўлади.
Жумладан, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманида “Чорвоқ” туристик-рекреацион зонаси ташкил этилмоқда. Мирзиёевга шу борадаги ишлар ҳақида ҳам маълумот берилди.
Унга кўра, Чорвоқ сув омбори ва Чирчиқ дарёси бўйида экотуризм объектлари барпо этилади. Бунинг учун аввало қулай транспорт тизими йўлга қўйилади. “Чорвоқ дарвозаси” ва “Юсуфхона” ҳудудларида дам олиш жойлари, Жанубий Хўжакентда анъанавий тоғ қишлоғи барпо этилади. Ҳудуднинг хушманзара табиати ва рельефини сақлаб қолишга алоҳида эътибор қаратилади. Боғлар, пикник жойлари, велосипед йўлаклари ташкил қилинади. Шундай лойиҳа Чимён ҳудудида ҳам режалаштирилган.
Давлат раҳбари бу мажмуалар оммабоп бўлиши зарурлигини таъкидлаб, барча фуқаролар, турли касб эгаларига мос арзон ва қулай хизматлар таклиф этиш вазифасини қўйди.
Тошкент шаҳрини ёндош ҳудудга кенгайтириш, янги қуриладиган мавзеларни инфратузилма ва транспорт хизматлари билан таъминлаш бўйича лойиҳа концепцияси ҳам кўриб чиқилди.