https://sputniknews.uz/20220208/ozbekiston-ittifoq-davlatiga-qoshilishga-tayyormi-ekspert-fikri-22608786.html
Ўзбекистон Иттифоқ давлатига қўшилишга тайёрми - эксперт фикри
Ўзбекистон Иттифоқ давлатига қўшилишга тайёрми - эксперт фикри
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон 15 йилдан кейин Россия ва Беларусдан иборат бўлган иттифоқ давлатига қўшилиши мумкин, деди Беларус президенти Александр Лукашенко россиялик журналист Владимир Соловьёвга берган интервьюда.
2022-02-08T17:12+0500
2022-02-08T17:12+0500
2022-02-08T17:12+0500
сиёсат
еоии
ўзбекистон ва еоии
ўзбекистон
александр лукашенко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/08/15955184_0:144:3128:1904_1920x0_80_0_0_11cf6f85d04feec3b7ee136f0f42b9ff.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон 15 йилдан кейин Россия ва Беларусдан иборат бўлган иттифоқ давлатига қўшилиши мумкин, деди Беларус президенти Александр Лукашенко Россия журналисти Владимир Соловьёвга берган интервьюда.“Миллий тикланиш” партияси лидери Алишер Қодиров Беларус раҳбарининг баёнотини танқид қилиб, “Совет Иттифоқини қайта тиклашга уринишлар, бунга интилаётган давлатлар учун барбодликка олиб келиши мумкин”, деб огоҳлантирди.Sputnik Ўзбекистон мухбири изоҳ олиш учун Ma`no тадқиқот ташаббуслари маркази директори, сиёсатшунос Бахтиёр Эргашевга мурожаат қилди.Сиёсатшуноснинг таъкидлашича, иттифоқ давлати ва Совет Иттифоқи – бу тузилиши жиҳатидан бир-биридан принципал фарқ қиладиган бирлашмалардир. Совет Иттифоқи - бу федератив иттифоқ бўлиб, унинг ягона маркази Москвада эди. СССР интеграциялашган бирлашма бўлиб, унда республикалар шубҳасиз бир хил ҳуқуқларга эга эди, лекин уларда ягона сиёсий ва иқтисодий маркази бўлган.Эргашевнинг сўзларига кўра, иттифоқ давлатида бу кўзда тутилмаган. Бу ўз молия ва божхона тизимлари, қуролли кучлари, давлат ҳокимияти тизими ва мустақил равишда сайланадиган раҳбарларга эга бўлган суверен давлатлар уюшмасидир. Мамлакатлар ўз сиёсатини олиб боради, бироқ озми-кўпми ягона позициялардан туриб ҳаракат қилишга интилишади.Ҳозир XX аср эмас ва бир мамлакат иккинчисини қандайдир бирлашма, уюшмага мажбурлаб жалб қилиши мумкин, дейиш жуда қийин, деб эслатди суҳбатдош.Бу мамлакатнинг ўзи қандайдир интеграциядан манфаатдор бўлсагина амалга ошади. Ҳозир Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлиш истиқболларини кўрмоқда, чунки Россия ва Хитой унинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари ҳисобланади. Бундан ташқари, рўйхатда учинчи йирик ҳамкор бўлган Қозоғистон ҳам бор. Уч мамлакатдан иккитаси ЕОИИ аъзоси ҳисобланади, демак, Ўзбекистон ҳар қандай ҳолатда ҳам яқинроқ иқтисодий ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилиши керак, деб ҳисобламоқда Эргашев.Бу ҳарбий-сиёсий мақсадлар йўналишига ўтиладими - бу жуда узоқ келажакда масала.Иқтисодий шериклик, ўзаро ҳамкорлик – ҳозир, бу босқичда Ўзбекистон учун энг муҳими, ишончим комилки, мамлакат ЕОИИга қўшилиш йўналиши сари ҳаракат қилади. Айни пайтда мазкур соҳада божхона масалалари, фитосанитария назорати, техник жиҳатдан тартибга солиш масалаларини мослаштириш ва бирхиллаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.Ҳозир асосий вазифа – ЕОИИ давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун жиддий иқтисодий асос яратиш, ушбу иттифоққа аъзо бўлиш, товарлар, одамлар, капитал чегаралар ўртасида эркин ҳаракатланиши, ягона таълим-гуманитар ҳудудни яратишга имкон беради. Иттифоқ давлатига қўшилиш каби кейинги қадамлар - келажак авлодлар учун, деди эксперт.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/08/15955184_200:0:2929:2047_1920x0_80_0_0_58e5221d6f12ac0c4a57b9013fe18768.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон иттифоқ давлатига еоии қўшилишга тайёрми иттифоқ давлати нима
ўзбекистон иттифоқ давлатига еоии қўшилишга тайёрми иттифоқ давлати нима
Ўзбекистон Иттифоқ давлатига қўшилишга тайёрми - эксперт фикри
Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон 15 йилдан сўнг Россия ва Беларусдан иборат бўлган иттифоқ давлатига қўшилиши мумкин, деди Беларус президенти Александр Лукашенко.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистон, Тожикистон ва Туркманистон 15 йилдан кейин Россия ва Беларусдан иборат бўлган иттифоқ давлатига қўшилиши мумкин, деди Беларус президенти Александр Лукашенко Россия журналисти Владимир Соловьёвга берган интервьюда.
“Миллий тикланиш” партияси лидери Алишер Қодиров Беларус раҳбарининг баёнотини танқид қилиб, “Совет Иттифоқини қайта тиклашга уринишлар, бунга интилаётган давлатлар учун барбодликка олиб келиши мумкин”, деб огоҳлантирди.
Sputnik Ўзбекистон мухбири изоҳ олиш учун Ma`no тадқиқот ташаббуслари маркази директори, сиёсатшунос Бахтиёр Эргашевга мурожаат қилди.
Сиёсатшуноснинг таъкидлашича, иттифоқ давлати ва Совет Иттифоқи – бу тузилиши жиҳатидан бир-биридан принципал фарқ қиладиган бирлашмалардир. Совет Иттифоқи - бу федератив иттифоқ бўлиб, унинг ягона маркази Москвада эди. СССР интеграциялашган бирлашма бўлиб, унда республикалар шубҳасиз бир хил ҳуқуқларга эга эди, лекин уларда ягона сиёсий ва иқтисодий маркази бўлган.
Эргашевнинг сўзларига кўра, иттифоқ давлатида бу кўзда тутилмаган. Бу ўз молия ва божхона тизимлари, қуролли кучлари, давлат ҳокимияти тизими ва мустақил равишда сайланадиган раҳбарларга эга бўлган суверен давлатлар уюшмасидир. Мамлакатлар ўз сиёсатини олиб боради, бироқ озми-кўпми ягона позициялардан туриб ҳаракат қилишга интилишади.
Ўзбекистон иттифоқ давлатидами? Келинг, бу саволни бўлажак авлодга қолдириб, биринчи навбатда ЕОИИ масаласини ҳал қилиб олайлик. Ўзбекистоннинг ЕОИИга қўшилиш йўли жуда узоқ, эҳтиётли ва эволюцион бўлади. Ҳозир республика олдида иттифоқ давлатига қўшилиш вазифаси тургани йўқ. Биринчи навбатда мамлакат Евроосиё иқтисодий иттифоқига интеграция масаласини ҳал қилиши керак. Бу айни вақтда сиёсий ва иқтисодий устувор вазифадир, деди Бахтиёр Эргашев.
Ҳозир XX аср эмас ва бир мамлакат иккинчисини қандайдир бирлашма, уюшмага мажбурлаб жалб қилиши мумкин, дейиш жуда қийин, деб эслатди суҳбатдош.
Бу мамлакатнинг ўзи қандайдир интеграциядан манфаатдор бўлсагина амалга ошади. Ҳозир Ўзбекистон ЕОИИга аъзо бўлиш истиқболларини кўрмоқда, чунки Россия ва Хитой унинг энг йирик ташқи савдо ҳамкорлари ҳисобланади. Бундан ташқари, рўйхатда учинчи йирик ҳамкор бўлган Қозоғистон ҳам бор. Уч мамлакатдан иккитаси ЕОИИ аъзоси ҳисобланади, демак, Ўзбекистон ҳар қандай ҳолатда ҳам яқинроқ иқтисодий ҳамкорлик қилишга ҳаракат қилиши керак, деб ҳисобламоқда Эргашев.
Бу ҳарбий-сиёсий мақсадлар йўналишига ўтиладими - бу жуда узоқ келажакда масала.
Иқтисодий шериклик, ўзаро ҳамкорлик – ҳозир, бу босқичда Ўзбекистон учун энг муҳими, ишончим комилки, мамлакат ЕОИИга қўшилиш йўналиши сари ҳаракат қилади. Айни пайтда мазкур соҳада божхона масалалари, фитосанитария назорати, техник жиҳатдан тартибга солиш масалаларини мослаштириш ва бирхиллаштириш бўйича катта ишлар амалга оширилмоқда.
Ҳозир асосий вазифа – ЕОИИ давлатлари билан ўзаро ҳамкорлик қилиш учун жиддий иқтисодий асос яратиш, ушбу иттифоққа аъзо бўлиш, товарлар, одамлар, капитал чегаралар ўртасида эркин ҳаракатланиши, ягона таълим-гуманитар ҳудудни яратишга имкон беради. Иттифоқ давлатига қўшилиш каби кейинги қадамлар - келажак авлодлар учун, деди эксперт.