“НАТО билан жанг қилишимиз керакми”: Путин Макрон билан музокаралардан сўнг нималар деди

© Sputnik / Сергей Гунеев / Медиабанкка ўтишПрезидент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Франции Э. Макроном
Президент РФ В. Путин провел переговоры с президентом Франции Э. Макроном - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 08.02.2022
Oбуна бўлиш
Россия пойтахтида Россия ва Франция президентларининг беш соатдан ортиқ давом этган музокаралари якунланди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Москвада Россия президенти Владимир Путин ва Франция президенти Эммануэль Макроннинг музокаралари бўлиб ўтди. У беш соатдан ошиқроқ вақт давом этди. Путин франциялик ҳамкасби билан бўлган учрашувни мазмунга бой ва фойдали деб атади.
Россия раҳбари музокаралардан кейин ташкил қилинган қўшма матбуот анжуманида Киев томонидан Минск келишувлари бажарилмаётганини қайд этди, НАТО сиёсатини танқид қилди ва агар Украина Қримни куч ишлатиш йўли билан тортиб олишга уринса, уруш хавфидан огоҳлантирди.

Хавфсизлик кафолатлари

Мавзулардан бири хавфсизлик кафолатлари бўлди. Путиннинг сўзларига кўра, томонлар АҚШ ва НАТОга йўлланган Россия ташаббуслари борасида фикр алмашишган. Умумевропа хавфсизлиги бу мавзуда Москва хавотирига сабаб бўлмоқда. Россия етакчиси Москва таклифларида бажариб бўлмайдиган бирор бир банд йўқлигини таъкидлади
Шунга қарамасдан, ғарблик ҳамкорлар НАТОни кенгайтирмаслик, Россия чегаралари яқинида зарба тизимларини ўрнатмаслик, алянс инфратузилмасини 1997 йилгисига қайтариш каби асосий масалаларни эътиборсиз қолдиришган. Шундай экан Россия учун бу мавзудаги мулоқот якунланмаган, деди Путин.
Шунингдек, у Макронни Россия Вашингтон ва Брюсселга йўллайдиган жавоби мазмунидан хабардор қилди.

Украина ва Порошенкога бошпана бериш ҳақида

Россия раҳбари Макроннинг эътиборини Киев эришилган келишувларни бажаришдан бўйин товлаётганига қаратганини билдирди. “Албатта, ўз томонимдан жаноб президентнинг диққатини ҳозирги Киев ҳукуматининг Минск комплекс чоралари мажбуриятлари ва “норманд шаклидаги” келишувларга, жумладан, саммитга эришилган келишувларга риоя қилишни истамаётганига қаратдим”, - деди Путин.
Россия етакчиси Киев Минск келишувларини қисмларга ажратишга бел боғлаганини қайд этди.
“Конституциявий ислоҳот, афв, маҳаллий сайловлар, Донбасснинг алоҳида мақомининг ҳуқуқий жиҳатлари каби асосий масалалар юзасидан олдинга силжиш йўқ. Ҳанузгача Украина қонунчилигига машҳур, ҳар ҳолда мутахассислар учун, Штайнмайер формуласи киритилмаган”, - дея бирма-бир санади Путин.
Шу билан бирга у Минск келишувларига муқобили йўқ эканини таъкидлади. Украина ҳукумати, жумладан, президент Владимир Зеленский уларга риоя қилишдан мунтазам бош тортиб келаётганига қарамасдан.
“Ёқадими ёки ёқмайди, сабр қил, гўзалим. Бажариш керак, ўзга илож йўқ”, - деди Россия раҳбари.
Шунингдек, Путин Украинанинг собиқ президенти Пётр Порошенкога сиёсий бошпана беришни таклиф қилганини маълум қилди. Буни олдин ҳам айтган ва Россия ҳозир ҳам бошпана беришга тайёр.

НАТО ҳақида

Россия етакчиси НАТО стратегияси ҳақида гапираётиб эслатдики, Россия ундан душман сифатида кўрсатилган. Москвани аввалгидек Шимолий Атлантика алянси фақат мудофаа иттифоқи деган гаплар тинчлантиришга уринишмоқда, бироқ кўплаб мамлакатлар фуқаролари ўз тажрибаларида бу қанчалик ҳақиқатга яқин эканини кўришди. Путин Ироқ, Ливия, Афғонистон каби давлатларни мисол тариқасида келтирди.
У НАТО аъзолари Украинага қурол-яроғ етказиб беришни давом эттиришаётганини эслатди. У ерга ҳарбий мутахассислар ва инструкторларни жўнатишмоқда. Макрон билан шу масалалар ҳам муҳокама қилинган.
Путин Россия НАТОнинг Шарқдаги янги аъзолар ҳисобига кенгайишига қатъиян қарши эканини қайд этди. “Чунки бу: а) биз учун умумий таҳдидни туғдиради – НАТОнинг чегараларимиз сари келиши, биз НАТОга қараб ҳаракат қилмаяпмизку, балки НАТО биз сари келмоқда. Шу учун Россия тажовукор дейиш – соғлом мантиққа тўғри келмайди”, - деди у.
Москва 30 йилдан буён Ғарбни “уни, буни қилма деб” кўндириб келмоқда, бироқ хавотирларимиз, талабларимиз, таклифларимизни умуман эътиборга олмаслик яхши эмас, деди Путин.

НАТО билан уруш хавфи

Путин Украинанинг НАТОга қабул қилиниши алянснинг Россия билан уруши таҳдидини келтириб чиқаради. Зеро Россия Киевнинг Қримни ўзига ҳарбий йўл билан қайтариб олишга уринишига йўл қўймайди.

“Тасаввур қилинг, Украина НАТО аъзоси, бешинчи модда бекор қилинмаган, аксинча жаноб Байден куни кеча бешинчи модда – бу мутлақо буйруқ ва ижро этилишини айтди. Демак, Россия ва НАТО ўртасида ҳарбий зиддият юзага келади... Биз нима НАТО билан жанг қилишимиз керакми?”, - деди Путин.

Бешинчи модда

Вашингтон шартномасининг 5-моддаси НАТОнинг коллектив мудофааси тамойилига бағишланган. Алянснинг бир аъзосига ҳужум қилиш НАТОнинг барча аъзоларига ҳужум сифатида кўрилади.

Россия презденти Европа мамлакатлари бу вазиятда ўз ўзидан унда ғолиб бўлмайдиган урушга жалб қилинишидан огоҳлантирди.

Биргаликдаги иш

Франция президенти Эммануэль Макрон матбуот анжуманида ўз навбатида Россия ва Европа хавфсизлик кафолатлари устидан биргаликда ишлаши зарурлигини айтди.
Франция етакчиси яқин кунлар ҳал қилувчи бўлишига умид билдирди ва бунга яқиндан олиб бориладиган мунозаралар кўмаклашади.
Россиянинг хавфсизлик таклифларига муносабат билдираётиб, Макрон натижага эришиш осон бўлмаслигини қайд этди. Бироқ бунинг уддасидан чиқишнинг иложи борлигига умид билдирди. У Европада барқарорликни таъминлашнинг янги механизмлари лозимлиги, бироқ уларни мавжуд келишувларни қайта кўриб чиқиш йўли билан ишлаб чиқмаслик кераклигини қўшимча қилди.
Шунингдек, Франция етакчиси Минск келишувлари Украинадаги вазиятни тартибга солиш учун замин бўлиб қолаётганини таъкидлади.
Макрон Россия Европа Иттифоқи Украинадаги можарони тартибга солишлари шартлигини айтди. Унинг сўзларига кўра, учрашув давомида томонлар бу масала юзасидан якдил фикрлар позициясини белгилашга эришишган.
“Ҳозир барчамиз Европадаги тинчлик йўли ва Европадаги барқарорлик йўлини топишимиз даркор, ҳозир бунинг учун имконият ва фурсат бор”, - дея хулоса қилди Макрон.
Янгиликлар лентаси
0