https://sputniknews.uz/20220208/folksvagen-grup-rusni-ozbekistonda-elektromobil-ishlab-chiqarish-imkoniyati-qiziqtirmoqda-22601993.html
“Фольксваген Груп Рус”ни Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш имконияти қизиқтирмоқда
“Фольксваген Груп Рус”ни Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш имконияти қизиқтирмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Энергетика вазири Алишер Султанов “Фольксваген Груп Рус” компанияси бош директори Штефан Меха билан музокаралар ўтказди.
2022-02-08T12:02+0500
2022-02-08T12:02+0500
2022-02-08T12:03+0500
иқтисод
алишер султонов
электромобиль
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/08/22601959_0:67:1280:787_1920x0_80_0_0_ee34083fdd37451db52efebcbd92edb6.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш ривожланиши “Фольксваген Груп Рус” МЧЖда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султановнинг компания бош директори Штефан Меха билан музокаралари давомида маълум бўлди.Тошкентдаги учрашувда чет эл томонига яқин йилларда Ўзбекистонда “Евро-5” синфидаги автомобиль ёқилғиси, жумладан, бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берилган.Хусусан, 2021 йилнинг декабрь ойида Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича GTL заводи ишга туширилгани, бу эса “Евро-5” стандарти талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада диверсификация қилиш ва ошириш имконини бериши таъкидланган.Ўзбекистонда маҳаллий электромобилларни сотиб олганлик учун йиғим бекор қилиниши мумкинБундан ташқари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда, бунинг натижасида 2025 йилдан бошлаб 1,75 миллион тонна “Евро-5” стандартидаги нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.Бир қатор ёқилғи қуйиш шохобчалари негизида электромобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолият кўрсатмоқда ва бу йўналишда хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожланиб бораётгани қайд этилди.Хорижий делегация аъзолари Ўзбекистонда 2030 йилга бориб умумий энергетика балансидаги улуши камида 25 фоизни ташкил этиши режалаштирилган қайта тикланувчи энергия манбалари(ҚТЭМ)ни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.Учрашувда томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар. Истиқболли таклифларни батафсил кўриб чиқишга келишиб олдилар.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/08/22601959_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_3a6fcf76ae2a91dee5e2011913e755a5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
фольксваген ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш
фольксваген ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш
“Фольксваген Груп Рус”ни Ўзбекистонда электромобиль ишлаб чиқариш имконияти қизиқтирмоқда
12:02 08.02.2022 (янгиланди: 12:03 08.02.2022) Энергетика вазири Алишер Султанов “Фольксваген Груп Рус” компанияси бош директори Штефан Меха билан музокаралар ўтказди.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш ривожланиши “Фольксваген Груп Рус” МЧЖда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда Ўзбекистон энергетика вазири Алишер Султановнинг компания бош директори Штефан Меха билан музокаралари давомида
маълум бўлди. Тошкентдаги учрашувда чет эл томонига яқин йилларда Ўзбекистонда “Евро-5” синфидаги автомобиль ёқилғиси, жумладан, бензин ва дизель ёқилғиси ишлаб чиқаришни ривожлантириш режалари ҳақида маълумот берилган.
Хусусан, 2021 йилнинг декабрь ойида Шўртан газ-кимё мажмуасининг тозаланган метан асосида синтетик суюқ ёқилғи ишлаб чиқариш бўйича GTL заводи ишга туширилгани, бу эса “Евро-5” стандарти талабларига жавоб берадиган дизель ёқилғиси ишлаб чиқариш ҳажмини сезиларли даражада диверсификация қилиш ва ошириш имконини бериши таъкидланган.
Бундан ташқари, Бухоро нефтни қайта ишлаш заводини модернизация ва реконструкция қилиш лойиҳаси амалга оширилмоқда, бунинг натижасида 2025 йилдан бошлаб 1,75 миллион тонна “Евро-5” стандартидаги нефть маҳсулотларини ишлаб чиқариш режалаштирилган.
“Ўзбекистонда электромобиллар ишлаб чиқариш каби йўналишнинг ривожланиши “Фольксваген Груп Рус” МЧЖда катта қизиқиш уйғотди. Ҳозирги вақтда Ўзбекистонда электромобиллар олиб киришда акциз солиғи ва божхона тўловлари олинмайди”, - дейилган хабарда.
Бир қатор ёқилғи қуйиш шохобчалари негизида электромобилларга ёқилғи қуйиш шохобчалари фаолият кўрсатмоқда ва бу йўналишда хусусий тадбиркорлик субъектлари ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Хорижий делегация аъзолари Ўзбекистонда 2030 йилга бориб умумий энергетика балансидаги улуши камида 25 фоизни ташкил этиши режалаштирилган қайта тикланувчи энергия манбалари(ҚТЭМ)ни ривожлантириш бўйича олиб борилаётган ишлар билан ҳам танишди.
Учрашувда томонлар қўшма лойиҳаларни амалга ошириш имкониятлари юзасидан фикр алмашдилар. Истиқболли таклифларни батафсил кўриб чиқишга келишиб олдилар.