https://sputniknews.uz/20220208/chor-bakr-memoriy-yodgorlik-hududidagi-er-noqonuniy-auktsionga-qoyilgan-22610878.html
Чор Бакр меъморий ёдгорлик ҳудудидаги ер ноқонуний аукционга қўйилган
Чор Бакр меъморий ёдгорлик ҳудудидаги ер ноқонуний аукционга қўйилган
Sputnik Ўзбекистон
Ижтимоий тармоқларда Чор Бакр меъморий ёдгорлик ҳудудидаги ер ноқонуний аукционга қўйилгани тўғрисида хабарлар тарқалди.
2022-02-08T18:34+0500
2022-02-08T18:34+0500
2022-02-08T18:34+0500
жамият
бухоро
маданий мерос агентлиги
чор бакр мажмуаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35344848_0:445:2006:1573_1920x0_80_0_0_e9d3cc694e6b953b8d4d4ec96ef51ba1.jpg
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Чор Бакр меъморий ёдгорлик ҳудудидаги ер аукционга қўйилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Уни ЮНEСКО Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритиш чоралари кўрилмоқда.Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги бу хабарга муносабат билдириб, мажмуанинг муҳофаза теграларида ер участкалари ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн-аукционга қўйилганини маълум қилди.Таъкидланишича, Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси "Чор Бакр" мажмуаси қўриқланадиган теграсидан 0,018 гектардан жами 6 та (0,108 гектар) бўш турган ер участкасини "YerElectron" автоматлаштирилган ахборот тизимидан чиқариб ташлаш чораларини кўришни билдирган.Бунга жавобан Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармаси мурожаат Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасига юборилганини маълум қилган.Шунингдек, вилоят маданий мерос бошқармаси 10 январь куни Бухоро тумани ҳокимига, "YerElectron" тизимига қўйилган 6 та ер участкаларини аукциондан чиқаришда ва "Чор Бакр" мажмуасининг муҳофаза теграларида тарихий-маданий муҳити, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш мақсадида унинг муҳофаза теграларида барча турдаги янгидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда олиб борилиши юзасидан мурожаат йўллаган.Мазкур ҳолат юзасидан материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.Чор Бакр XVI-ХХ асрларга мансуб бўлган тарихий ёдгорлик. Мажмуа Бухоро тумани Шергирон маҳалласида жойлашган ва давлат муҳофазасига олинган.Мавзуга оид:
чор бакр мажмуаси
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e7/05/19/35344848_0:257:2006:1762_1920x0_80_0_0_991f0d93ed647f5f4bd60c9375aecef3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
чор бакр меъморий ёдгорлик ноқонуний аукцион бухоро
чор бакр меъморий ёдгорлик ноқонуний аукцион бухоро
Чор Бакр меъморий ёдгорлик ҳудудидаги ер ноқонуний аукционга қўйилган
Маданий мерос агентлиги: маданий мерос объектининг муҳофаза теграларида ер участкалари ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн-аукционга қўйилган.
ТОШКЕНТ, 8 фев — Sputnik. Ижтимоий тармоқларда Чор Бакр меъморий ёдгорлик ҳудудидаги ер аукционга қўйилгани тўғрисида хабарлар тарқалди. Уни ЮНEСКО Умумжаҳон мероси объектлари рўйхатига киритиш чоралари кўрилмоқда.
Туризм ва спорт вазирлиги ҳузуридаги Маданий мерос агентлиги бу хабарга муносабат билдириб, мажмуанинг муҳофаза теграларида ер участкалари ижарага ва мулк ҳуқуқи асосида ноқонуний электрон онлайн-аукционга қўйилганини
маълум қилди.
Таъкидланишича, Бухоро вилояти Маданий мерос бошқармаси "Чор Бакр" мажмуаси қўриқланадиган теграсидан 0,018 гектардан жами 6 та (0,108 гектар) бўш турган ер участкасини "YerElectron" автоматлаштирилган ахборот тизимидан чиқариб ташлаш чораларини кўришни билдирган.
Бунга жавобан Давлат кадастрлар палатаси Бухоро вилояти бошқармаси мурожаат Кадастр агентлигининг Давлат кадастрлар палатасига юборилганини маълум қилган.
Шунингдек, вилоят маданий мерос бошқармаси 10 январь куни Бухоро тумани ҳокимига, "YerElectron" тизимига қўйилган 6 та ер участкаларини аукциондан чиқаришда ва "Чор Бакр" мажмуасининг муҳофаза теграларида тарихий-маданий муҳити, табиий ландшафти ва ўзига хослигини сақлаб қолиш мақсадида унинг муҳофаза теграларида барча турдаги янгидан амалга ошириладиган қурилиш-таъмирлаш ишларини Маданий мерос агентлиги билан келишилган ҳолда олиб борилиши юзасидан мурожаат йўллаган.
Мазкур ҳолат юзасидан материаллар ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.
Чор Бакр XVI-ХХ асрларга мансуб бўлган тарихий ёдгорлик. Мажмуа Бухоро тумани Шергирон маҳалласида жойлашган ва давлат муҳофазасига олинган.