https://sputniknews.uz/20220208/afgonistondagi-nato-quroli-hududni-notinch-qilmoqda-22607094.html
Афғонистондаги НАТО қуроли ҳудудни нотинч қилмоқда
Афғонистондаги НАТО қуроли ҳудудни нотинч қилмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Афғонистонда халқнинг Толибонга қаршилиги кучаймоқда. У ерда қолдириб кетилган НАТО қуроллари "Қора бозор"да пайдо бўлган.
2022-02-08T15:49+0500
2022-02-08T15:49+0500
2022-02-08T15:49+0500
колумнистлар
афғонистон
нато
қурол
марказий осиё
толибон
террорчилик уюшмаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/114/06/1140603_0:0:1501:844_1920x0_80_0_0_e5da3cc5cf702ad1ba1394f69fad4264.jpg
Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг олти ой ичида жанговар ҳаракатлар интенсивлиги пасайган, аммо қуролли босқинчилик, гиёҳванд моддалар савдоси ва Америка қуроллари савдоси ҳамда йигирмага яқин террорчи ташкилотларнинг бузғунчи салоҳияти сақланиб қолган.Покистон ички ишлар вазири Рашид Аҳмад ўтган шанба куни Покистон Толибон ҳаракати Афғонистонда НАТО қуролларини қўлга киритаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, қуролланган жангарилар Афғонистон ҳудудидан Покистонга кириб, масалан, Балужистон вилоятига ҳужум қилиб, ортга қайтадилар.Афғонистон Толибон ҳаракати вакили Билол Каримий бу маълумотни рад этди. Бироқ, 2021 йил август ойида Афғонистондан қочиб кетаётган америкаликлар ташлаб кетган улкан арсеналнинг қора бозорда пайдо бўлишининг ажабланарли жойи йўқ. Қурол "экспорти" терроризмнинг тарқалиши билан биргаликда барча қўшни мамлакатларга таҳдид солмоқда. Марказий Осиёда турли экстремистик гуруҳларнинг “уйқудаги ячейкалари” сони ортиб бормоқда.Аввалроқ Толибон матбуот котиби Забиулла Мужоҳид: "Баъзи оммавий ахборот воситалари Россия расмийларининг Қозоғистондаги тартибсизликларда афғонистонлик одамлар иштирок этгани ҳақидаги сўзларини келтирмоқда. Биз бу даъвони қатъиян рад этамиз", деди ва “Толибон” “ҳеч кимга Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатга зараретказиш учун фойдаланишига йўл қўймаслигини” ҳам қўшимча қилди.Бироқ Россия расмийлари эмас, балки Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистонга қарши яхши ташкиллаштирилган тажовузкорлик акти хорижлик жангчилар, жумладан афғон жангарилари иштирокида ишлаб чиқилганини аниқ ва расман таъкидлади. Бошқариладиган тартибсизлик зонасини шакллантириш учун. Албатта, бундай сценарийлар Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам мумкин.Покистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Моид Юсуф январь ойи охирида қўшни давлатда Толибон ҳокимият тепасига келганидан Исломобод унчалик хурсанд эмаслигини тан олди. Аммо ҳаммаси 1994 йилда - Покистонда бошланган. Бугун толиблар ўз “домлалари” эътиборидан четда қолиб, Исломободга муаммо туғдирмоқда, Афғонистондаги рақиб террорчи гуруҳлар фаолиятини назорат қила олмаяпти.Айтганча, яқинда якунланган Пентагон тергови натижаларига кўра, 2021 йил август ойида Қобул аэропорти яқинида 13 нафар америкалик аскарлар ва 170 нафар афғон (НАТОнинг металл шарли пластик портловчи моддалари билан) фақат битта ИШИД худкуш-террорчиси * томонидан ўлдирилган. даҳшатли самарадорлик. 2005 йилда Афғонистонда толиблар худкуш-террорчилардан фойдаланишни бошлаганини эса кам одам эслайди (шаҳид бўлиш истаги афғон маданиятига ёт). Бунга нима қарши бўлиши мумкин?Қаршиликнинг ўсишиБМТ Хавфсизлик Кенгаши Толибон Афғонистонда терроризмга қарши курашмаётганини қайд этмоқда. Аксинча, хорижлик жангчилар олдингидан кўра “у ерда кўпроқ эркинликка эга”. Маҳбуслар қамоқдан озод этилганидан сўнг трансмиллий “Исломий давлат” гуруҳи сафи 2200 дан 4000 кишига кўпайди. Афғонистоннинг Ғазни, Ҳилманд, Қандаҳор, Нимроз, Пактика, Зобул вилоятларида "Ал-Қоида"нинг юзлаб жангарилари бор. Афғонистондаги Марказий Осиё элчихоналари террорчи ташкилотлар бошчилигидаги Кобул раҳбарларининг мисли кўрилмаган мавжудлиги билан ҳимояланган.Афғонистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни муболағасиз гуманитар фалокат дейиш мумкин. Мамлакат аҳолисининг аксарияти Толибон мафкураси ва сиёсатини қабул қилмайди. Собиқ давлат армиясининг ҳарбийлари ва полицияси қатағон қилинмоқда, Толибон* жамиятида аёлларнинг роли ҳуқуқдан маҳрум бўлган уй ҳайвонлари даражасига туширилди.Мозори Шарифда Толибонга қарши маҳаллий норозилик намойишларини уюштирган ёш аёллар ўғирлаб кетилган ва ўлдирилган. Sky News Толибоннинг Ҳиротдаги қамоқхонаси суратини эълон қилди. У ерда 12 ёшли болалар ҳам бор. Гўёки велосипед ўғирлагани учун, аммо суд ва терговсиз қамалган. Буларнинг барчаси аҳоли норозилиги ва қуролли қаршиликлар ўсишига сабаб бўлмоқда. Келажакда булар кучайиши муқаррар.Толиблар ҳаддан ташқари қаттиққўллик, исломийлик ва миллатчиликдан қилган ҳолда Афғонистон 40 миллионлик аҳолисининг қадимий диний, маданий ва миллий анъаналарини ҳисобга олмаяптилар. Мамлакатдаги пуштунлар сонига келсак - 13 миллион (аҳолининг 30 фоизи), тожиклар, хазарлар ва ўзбеклар кўпроқ - тахминан 17 миллион киши. Яъни мамлакатдаги шароит тинчлик ўрнатишдан кўра кўпроқ фуқарлик уруши бошлаш учун мос келади. Февраль ойи бошида янги Толибонга қарши фронт тузилиб, “Афғонистон эркинлиги фронти” деб номланди.Панжшир вилоятида Аҳмад Масъуд қўмондонлигидаги "эски" Афғонистондаги Халқ Қаршилик фронти толиблари билан доимий жанглар давом этмоқда. Яқин ойларда улар бутун мамлакат бўйлаб радикалларга зарба беришга тайёрланмоқда.Қадриятлар тизимиАфғонистонни 20 йил давомида самарали бомбабўрон қилган Ғарб давлатлари, аҳолига гуманитар ёрдам бериш, очликдан азият чекаётган болаларни қутқариш ўрнига, НАТО августда қочиб кетиш вақти шошилиб ташлаб кетган 300 га яқин ит ва мушуклар учун Қобулдан Ванкуверга махсус рейс ташкил қилди. Қўшма Штатлар Афғонистоннинг музлатиб қўйилган 7 миллиард долларини ҳам қайтармоқчи эмас. Қадриятлар тизими шунақа.Толибонни камроқ радикал қилишга бўлган ташқи уринишлар самарасиз, чунки мафкура деярли марксистик: "Таълимот ҳамма нарсага қодир, чунки у ҳақиқатдир" ва бунга шубҳа қилганларга ўлим билан таҳдид қилинмоқда. “Ал-Қоида*” билан чамбарчас боғлиқ бўлган “Ҳаққоний” тармоғи* тобора кучайиб бормоқда. Айни пайтда радикал “шогирдлар” ғалабаси намунаси, инқилобий ўзгаришлар ниқоби остида, Марказий Осиё минтақасига жаҳолатпарастлик ва терроризмнинг чексиз тарқалиши билан таҳдид солмоқда.Афғонистонда фойдали қазилмалар қазиб олиш, Россия ва Ўзбекистон мутахассислари иштирокида трансафғон темир йўли қуриш каби халқаро лойиҳалар, анъанавий равишда хавфсизлик муаммосига дуч келмоқда. Афғонистон ҳудуд учун кечиктириб ишга тушириладиган механизмли бомба бўлиб қолмоқда.Дастлабки олти ой давомида бирорта давлат Толибон ҳукуматини тан олмади. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин ҳиндистонлик ҳамкасблари билан бўлиб ўтган музокаралар якунларига кўра, Москва ва Ню-Деҳли Толибон ҳукуматини тан олиш ҳозирча эрта деб ҳисобламоқда. Жаҳон ҳамжамиятининг афғон ҳукуматига қўядиган асосий талаблари - инклюзив ҳукумат, фуқаролар (эркаклар ва аёллар) ҳуқуқларига риоя қилиш, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш. Эслатиб ўтаман, МДҲда ҳар йили 20 мингга яқин одам афғон героинидан нобуд бўлади.Афғонистондаги оператив вазият ва Марказий Осиё мамлакатларига таҳдидлар КХШТни фаол ҳаракат қилишга, жанговар ҳамкорликни мустаҳкамлашга, разведка маълумотлари алмашишга ва Афғонистон чегараси яқинида тез-тез қўшинларнинг қўшма маневрларини ўтказишга мажбур қилмоқда. Тожикистон чегарасига алоҳида эътибор берилади. КХШТ блокка кирмаган Ўзбекистон билан ҳам ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда.Россия минтақавий хавфсизликнинг асосий кафолати сифатида Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларининг жанговар салоҳиятини мунтазам ошириб бормоқда. Қозоғистондаги январь воқеалари КХШТнинг гибрид террорчилик хавфларига нисбатан тез ва самарали ҳаракат қилишга тайёрлигини кўрсатди.* Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳларҲарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram каналига обуна бўлинг.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/114/06/1140603_35:0:1160:844_1920x0_80_0_0_2b063679cc6899d398fcd7fa93c0046b.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Александр Хроленко
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/649/87/6498751_261:0:928:666_100x100_80_0_0_f49586da20af8e3af637d21ad51d893d.jpg
афғонистон нато қурол толибон*
афғонистон нато қурол толибон*
Афғонистондаги НАТО қуроли ҳудудни нотинч қилмоқда
Афғонистонда халқнинг Толибонга қаршилиги кучаймоқда ва мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни тинч йўл билан ҳал қилиш истиқболи кўринмаяпти.
Толибон Афғонистонда ҳокимиятни қўлга киритганидан сўнг олти ой ичида жанговар ҳаракатлар интенсивлиги пасайган, аммо қуролли босқинчилик, гиёҳванд моддалар савдоси ва Америка қуроллари савдоси ҳамда йигирмага яқин террорчи ташкилотларнинг бузғунчи салоҳияти сақланиб қолган.
Покистон ички ишлар вазири Рашид Аҳмад ўтган шанба куни Покистон Толибон ҳаракати Афғонистонда НАТО қуролларини қўлга киритаётганини айтди. Унинг сўзларига кўра, қуролланган жангарилар Афғонистон ҳудудидан Покистонга кириб, масалан, Балужистон вилоятига ҳужум қилиб, ортга қайтадилар.
Афғонистон Толибон ҳаракати вакили Билол Каримий бу маълумотни рад этди. Бироқ, 2021 йил август ойида Афғонистондан қочиб кетаётган америкаликлар ташлаб кетган улкан арсеналнинг қора бозорда пайдо бўлишининг ажабланарли жойи йўқ. Қурол "экспорти" терроризмнинг тарқалиши билан биргаликда барча қўшни мамлакатларга таҳдид солмоқда. Марказий Осиёда турли экстремистик гуруҳларнинг “уйқудаги ячейкалари” сони ортиб бормоқда.
Аввалроқ Толибон матбуот котиби Забиулла Мужоҳид: "Баъзи оммавий ахборот воситалари Россия расмийларининг Қозоғистондаги тартибсизликларда афғонистонлик одамлар иштирок этгани ҳақидаги сўзларини келтирмоқда. Биз бу даъвони қатъиян рад этамиз", деди ва “Толибон” “ҳеч кимга Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатга зараретказиш учун фойдаланишига йўл қўймаслигини” ҳам қўшимча қилди.
Бироқ Россия расмийлари эмас, балки Қозоғистон Республикаси Президенти Қосим-Жомарт Токаев Қозоғистонга қарши яхши ташкиллаштирилган тажовузкорлик акти хорижлик жангчилар, жумладан афғон жангарилари иштирокида ишлаб чиқилганини аниқ ва расман таъкидлади. Бошқариладиган тартибсизлик зонасини шакллантириш учун. Албатта, бундай сценарийлар Тожикистон, Қирғизистон ва Ўзбекистонда ҳам мумкин.
Покистон миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Моид Юсуф январь ойи охирида қўшни давлатда Толибон ҳокимият тепасига келганидан Исломобод унчалик хурсанд эмаслигини тан олди. Аммо ҳаммаси 1994 йилда - Покистонда бошланган. Бугун толиблар ўз “домлалари” эътиборидан четда қолиб, Исломободга муаммо туғдирмоқда, Афғонистондаги рақиб террорчи гуруҳлар фаолиятини назорат қила олмаяпти.
Айтганча, яқинда якунланган Пентагон тергови натижаларига кўра, 2021 йил август ойида Қобул аэропорти яқинида 13 нафар америкалик аскарлар ва 170 нафар афғон (НАТОнинг металл шарли пластик портловчи моддалари билан) фақат битта ИШИД худкуш-террорчиси * томонидан ўлдирилган. даҳшатли самарадорлик. 2005 йилда Афғонистонда толиблар худкуш-террорчилардан фойдаланишни бошлаганини эса кам одам эслайди (шаҳид бўлиш истаги афғон маданиятига ёт). Бунга нима қарши бўлиши мумкин?
БМТ Хавфсизлик Кенгаши Толибон Афғонистонда терроризмга қарши курашмаётганини қайд этмоқда. Аксинча, хорижлик жангчилар олдингидан кўра “у ерда кўпроқ эркинликка эга”. Маҳбуслар қамоқдан озод этилганидан сўнг трансмиллий “Исломий давлат” гуруҳи сафи 2200 дан 4000 кишига кўпайди. Афғонистоннинг Ғазни, Ҳилманд, Қандаҳор, Нимроз, Пактика, Зобул вилоятларида "Ал-Қоида"нинг юзлаб жангарилари бор. Афғонистондаги Марказий Осиё элчихоналари террорчи ташкилотлар бошчилигидаги Кобул раҳбарларининг мисли кўрилмаган мавжудлиги билан ҳимояланган.
Афғонистондаги ижтимоий-иқтисодий вазиятни муболағасиз гуманитар фалокат дейиш мумкин. Мамлакат аҳолисининг аксарияти Толибон мафкураси ва сиёсатини қабул қилмайди. Собиқ давлат армиясининг ҳарбийлари ва полицияси қатағон қилинмоқда, Толибон* жамиятида аёлларнинг роли ҳуқуқдан маҳрум бўлган уй ҳайвонлари даражасига туширилди.
Мозори Шарифда Толибонга қарши маҳаллий норозилик намойишларини уюштирган ёш аёллар ўғирлаб кетилган ва ўлдирилган. Sky News Толибоннинг Ҳиротдаги қамоқхонаси суратини эълон қилди. У ерда 12 ёшли болалар ҳам бор. Гўёки велосипед ўғирлагани учун, аммо суд ва терговсиз қамалган. Буларнинг барчаси аҳоли норозилиги ва қуролли қаршиликлар ўсишига сабаб бўлмоқда. Келажакда булар кучайиши муқаррар.
Толиблар ҳаддан ташқари қаттиққўллик, исломийлик ва миллатчиликдан қилган ҳолда Афғонистон 40 миллионлик аҳолисининг қадимий диний, маданий ва миллий анъаналарини ҳисобга олмаяптилар. Мамлакатдаги пуштунлар сонига келсак - 13 миллион (аҳолининг 30 фоизи), тожиклар, хазарлар ва ўзбеклар кўпроқ - тахминан 17 миллион киши. Яъни мамлакатдаги шароит тинчлик ўрнатишдан кўра кўпроқ фуқарлик уруши бошлаш учун мос келади. Февраль ойи бошида янги Толибонга қарши фронт тузилиб, “Афғонистон эркинлиги фронти” деб номланди.
Панжшир вилоятида Аҳмад Масъуд қўмондонлигидаги "эски" Афғонистондаги Халқ Қаршилик фронти толиблари билан доимий жанглар давом этмоқда. Яқин ойларда улар бутун мамлакат бўйлаб радикалларга зарба беришга тайёрланмоқда.
Афғонистонни 20 йил давомида самарали бомбабўрон қилган Ғарб давлатлари, аҳолига гуманитар ёрдам бериш, очликдан азият чекаётган болаларни қутқариш ўрнига, НАТО августда қочиб кетиш вақти шошилиб ташлаб кетган 300 га яқин ит ва мушуклар учун Қобулдан Ванкуверга махсус рейс ташкил қилди. Қўшма Штатлар Афғонистоннинг музлатиб қўйилган 7 миллиард долларини ҳам қайтармоқчи эмас. Қадриятлар тизими шунақа.
Толибонни камроқ радикал қилишга бўлган ташқи уринишлар самарасиз, чунки мафкура деярли марксистик: "Таълимот ҳамма нарсага қодир, чунки у ҳақиқатдир" ва бунга шубҳа қилганларга ўлим билан таҳдид қилинмоқда. “Ал-Қоида*” билан чамбарчас боғлиқ бўлган “Ҳаққоний” тармоғи* тобора кучайиб бормоқда. Айни пайтда радикал “шогирдлар” ғалабаси намунаси, инқилобий ўзгаришлар ниқоби остида, Марказий Осиё минтақасига жаҳолатпарастлик ва терроризмнинг чексиз тарқалиши билан таҳдид солмоқда.Афғонистонда фойдали қазилмалар қазиб олиш, Россия ва Ўзбекистон мутахассислари иштирокида трансафғон темир йўли қуриш каби халқаро лойиҳалар, анъанавий равишда хавфсизлик муаммосига дуч келмоқда. Афғонистон ҳудуд учун кечиктириб ишга тушириладиган механизмли бомба бўлиб қолмоқда.
Дастлабки олти ой давомида бирорта давлат Толибон ҳукуматини тан олмади. Россия Федерацияси ташқи ишлар вазири ўринбосари Сергей Вершинин ҳиндистонлик ҳамкасблари билан бўлиб ўтган музокаралар якунларига кўра, Москва ва Ню-Деҳли Толибон ҳукуматини тан олиш ҳозирча эрта деб ҳисобламоқда. Жаҳон ҳамжамиятининг афғон ҳукуматига қўядиган асосий талаблари - инклюзив ҳукумат, фуқаролар (эркаклар ва аёллар) ҳуқуқларига риоя қилиш, терроризм ва гиёҳванд моддалар савдосига қарши кураш. Эслатиб ўтаман, МДҲда ҳар йили 20 мингга яқин одам афғон героинидан нобуд бўлади.
Афғонистондаги оператив вазият ва Марказий Осиё мамлакатларига таҳдидлар КХШТни фаол ҳаракат қилишга, жанговар ҳамкорликни мустаҳкамлашга, разведка маълумотлари алмашишга ва Афғонистон чегараси яқинида тез-тез қўшинларнинг қўшма маневрларини ўтказишга мажбур қилмоқда. Тожикистон чегарасига алоҳида эътибор берилади. КХШТ блокка кирмаган Ўзбекистон билан ҳам ҳарбий ҳамкорликни кучайтирмоқда.
Россия минтақавий хавфсизликнинг асосий кафолати сифатида Тожикистон ва Қирғизистондаги ҳарбий базаларининг жанговар салоҳиятини мунтазам ошириб бормоқда. Қозоғистондаги январь воқеалари КХШТнинг гибрид террорчилик хавфларига нисбатан тез ва самарали ҳаракат қилишга тайёрлигини кўрсатди.
* Россияда таъқиқланган террорчи гуруҳлар
Ҳарбий шарҳловчи Александр Хроленконинг Telegram
каналига обуна бўлинг.