Оққўрғон ва Қарши туманларига янги ҳоким тайинланди

© Sputnik / Ilya PitalevПортфель чиновника, фото из архива
Портфель чиновника, фото из архива - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент вилоятининг Оққўрғон тумани ва Қашқадарё вилоятининг Қарши туманида янги ҳокимлар иш бошлади.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Халқ депутатлари Оққўрғон туман кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Алишер Каримжонов Оққўрғон тумани ҳокими лавозимига тасдиқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Алишер Каримжонов 1980 йилда Янгийўл туманида туғилган. Мутахассислиги бўйича иқтисодчи. Маҳаллий ҳокимлик тизимларида, молия ва статистика соҳаларида самарали меҳнат қилган.
Бу лавозимга қадар у Қуйи Чирчиқ тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари вазифасида фаолият юритган.
Қашқадарё вилоятининг Қарши туманига Беҳзод Юсупов янги ҳоким этиб тайинланди. Унинг номзоди Халқ депутатлари Қарши туман кенгашининг навбатдаги сессиясида қўллаб-қувватланган.
Беҳзод Юсупов 1980 йилда Яккабоғ туманида туғилган. Тошкент давлат юридик институти, Тошкент давлат юридик институти магистратураси ва президент ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиш академиясини тамомлаган.У бунга қадар Қоракўлчилик ва пиллачиликни ривожлантириш қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари бўлган.
Фарғона шаҳри ва Бағдод туманига янги ҳоким тайинланди
Янгиликлар лентаси
0