https://sputniknews.uz/20220207/mirishkor-tumani-hokimi-orinbosari-50-ming-dollar-pora-bilan-qolga-olindi-22582893.html
Миришкор тумани ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга олинди
Миришкор тумани ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга олинди
Sputnik Ўзбекистон
Маълум қилинишича, туман ҳокими ўринбосари У.Я. фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб 80 минг доллар сўраган. 2022 йилнинг 5 февраль куни сўралган пулнинг 50 минг долларини олаётган пайтида қўлга тушган.
2022-02-07T12:39+0500
2022-02-07T12:39+0500
2022-02-07T12:47+0500
ҳодисалар
қашқадарё вилояти
пора
миришкор тумани
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/19/20230840_0:78:1500:922_1920x0_80_0_0_35dcd8aec4b4be251e2b457675ba5db4.jpg
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Муроджон Азимов йиғилиш давомида маълум қилди.Маълум қилинишича, туман ҳокими ўринбосари У.Я. фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб 80 минг доллар сўраган. 2022 йилнинг 5 февраль куни сўралган пулнинг 50 минг долларини олаётган пайтида қўлга тушган.Вилоят ҳокими Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаевга юзланиб, ходимларини назорат қилиш ва қаттиқ ушлашни талаб қилган.“Қонун устивор бўлиши керак сиз раҳбар бўлган жойда. Миришкорга борганимда нуронийлар йўлимга чиқиб, туман марказига ичимлик суви олиб келинг, деганди. Шу ишлар билан шуғулланмасдан фақат ўзини ўйлайдиган, тез бойишни ўйлайдиган жамоа йиғилганми ҳокимликда?”, - дейди Қашқадарё вилояти ҳокими.Бундан ташқари, у вилоятда коррупцияга қарши муросасиз кураш бошланганини эълон қилди.Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28-, 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Гумонланувчи ушланган.
қашқадарё вилояти
миришкор тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/19/20230840_84:0:1417:1000_1920x0_80_0_0_497c90c1746f14b6bb066061a50dcc03.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
миришкор тумани ҳокими ўринбосари пора қўлга тушди фуқарога ер олиб бериш
миришкор тумани ҳокими ўринбосари пора қўлга тушди фуқарога ер олиб бериш
Миришкор тумани ҳокими ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга олинди
12:39 07.02.2022 (янгиланди: 12:47 07.02.2022) Туман ҳокими ўринбосари У.Я. фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб 80 минг доллар сўраган.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокимининг маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари 50 минг доллар пора билан қўлга тушди. Бу ҳақда вилоят ҳокими Муроджон Азимов йиғилиш давомида маълум қилди.
Маълум қилинишича, туман ҳокими ўринбосари У.Я. фуқарога ер олиб беришни ваъда қилиб 80 минг доллар сўраган. 2022 йилнинг 5 февраль куни сўралган пулнинг 50 минг долларини олаётган пайтида қўлга тушган.
“Мана Миришкор тумани ҳокимининг Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича ўринбосари У.Яхшиев ер масалалари ҳокимликдан кетган бўлсада, фуқаронинг ишончига кириб, 80 минг долларининг 50 мингини олаётганда қўлга тушган”, - деди Азимов.
Вилоят ҳокими Миришкор тумани ҳокими Шерали Санаевга юзланиб, ходимларини назорат қилиш ва қаттиқ ушлашни талаб қилган.
“Қонун устивор бўлиши керак сиз раҳбар бўлган жойда. Миришкорга борганимда нуронийлар йўлимга чиқиб, туман марказига ичимлик суви олиб келинг, деганди. Шу ишлар билан шуғулланмасдан фақат ўзини ўйлайдиган, тез бойишни ўйлайдиган жамоа йиғилганми ҳокимликда?”, - дейди Қашқадарё вилояти ҳокими.
Бундан ташқари, у вилоятда коррупцияга қарши муросасиз кураш бошланганини эълон қилди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг
маълум қилишича, Миришкор тумани ҳокимининг ўринбосарига нисбатан Жиноят кодексининг 168- (фирибгарлик) ва 28-, 211- (пора бериш) моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.