Айиқ олдига ташлаб юборилган қизалоқ соғлиғи 18 ёшигача назорат остида бўлади

© Фото: ССВТиббиёт маркази айиқ олдига ташлаб юборилган қизалоқ соғлиғини 18 ёшгача назорат қилади
Тиббиёт маркази айиқ олдига ташлаб юборилган қизалоқ соғлиғини 18 ёшгача назорат қилади - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2022
Oбуна бўлиш
ССВ маълумотига кўра, қизалоқ режали муолажаларни олмоқда, унинг аҳволи кундан кун тикланиб боряпти.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Тошкентдаги ҳайвонот боғидаги айиқ қафасидан олиб чиқилган қизалоқнинг саломатлиги 18 ёшга тўлгунига қадар нуфузли тиббиёт маркази назоратида бўлади. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, ҳозир қизалоқ тиббиёт ходимлари назорати остида режали муолажаларни давом эттирмоқда. Соғлиги кундан кун тикланиб боряпти.

“Шунингдек, Соғлиқни сақлаш вазирлиги бемор қизалоқ З.А.нинг 18 ёшга тўлгунига қадар саломатлигини доимий назорат қилиш учун Болалар миллий тиббиёт маркази ва унинг директори, тиббиёт фанлари доктори Алишер Шариповни шахсан масъул этиб белгилади”, - дейилган хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ёш аёл номаълум сабабларга кўра 3 ёшли қизини айиқ қафасига ташлаб юборгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.
Кейинчалик Бош прокуратура матбуот хизмати аёл 2021 йилнинг июль ойидан буён руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турганлигини маълум қилди. Унинг жиноят содир қилган пайтдаги руҳий ҳолатини аниқлаш учун суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.
Тошкент ҳайвонот боғида қизчасини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берилди
Янгиликлар лентаси
0