Ангренда 16 метрли қудуқдан фуқаро ва ит боласи қутқарилди - фото

© Фото: Ўзбекистон ФВВ Ангренда кучук боласини қутқармоқчи бўлган фуқаро 16 метрли қудуққа тушиб кетди
Ангренда кучук боласини қутқармоқчи бўлган фуқаро 16 метрли қудуққа тушиб кетди - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2022
Oбуна бўлиш
Фуқаро ичимлик сувини чиқариш учун мўлжалланган қудуқ ичига тушиб кетган кучукни олиб чиқмоқчи бўлган.
ТОШКЕНТ, 7 фев — Sputnik. Тошкент вилояти Ангрен шаҳрида 16 метрли қудуққа тушиб кетган фуқаро қутқарилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар қилди.
7 февраль куни соат 11:48 да шаҳарнинг 3-ёнғин-қутқарув қисми диспетчерлик хизматига ташвишли хабар келиб тушган.
Маълум бўлишича, фуқаро В.Б. ичимлик сувини чиқариш учун мўлжалланган қудуқ ичига тушиб кетган ит боласини олиб чиқмоқчи бўлган. Аммо у осилиб тушаётган арқон кутилмаганда узилиб кетган ва ўзи ҳам қудуққа тушиб кетган.
© Фото: Ўзбекистон ФВВҚудуққа тушиб кетган кучук боласи
Қудуққа тушиб кетган кучук боласи - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 07.02.2022
Қудуққа тушиб кетган кучук боласи
Қутқарувчилар фуқаро ва кучукчани қудуқ ичидан олиб чиқишди.
Янгиликлар лентаси
0