Си Цзиньпин “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш муҳимлигини қайд этди

© Sputnik / Сергей ГунеевСи Цзиньпин выступил на саммите ШОС
Си Цзиньпин выступил на саммите ШОС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 06.02.2022
Oбуна бўлиш
Си Цзиньпин “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш ва уч давлат ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини қайд этди.
Пекинда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Хитой етакчиси Си Цзиньпин билан учрашди.
Унда мамлакатлар ўртасидаги сиёсий ва савдо-иқтисодий соҳалардаги муносабатлар, шунингдек, йирик қўшма лойиҳаларга инвестицияларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди. Sputnik Қирғизистон хабарига асосан.
Асосийси:
ХХР раиси Си Цзиньпин “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўлини қуриш ва уч давлат ўртасидаги ҳамкорликни фаоллаштириш муҳимлигини қайд этди. Садир Жапаров Қирғизистон томони “Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон” темир йўли лойиҳасини амалга оширишдан манфаатдор эканлигини билдирди.
Авиа қатновларини босқичма-босқич тиклаш ва юк ташиш ҳажмини ошириш зарур, деди Си Цзиньпин. Жапаров товарларни олиб кириш ва экспорт қилиш учун чегарада “яшил йўлаклар” ишини яхшилашни таклиф қилди.
️Хитой Қирғизистонга коронавирусга қарши 5 миллион доза вакцина ва хавфсизлик соҳасида 50 миллион юан (8 млн $) миқдорида ёрдам беради.
️Жапаров кичик ва ўрта бизнес соҳасидаги икки томонлама лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида 1 млрд $ миқдорда капиталга эга “Қирғизистон-Хитой” инвестиция фондини ташкил этишни таклиф қилди.
Эслатиб ўтамиз, январь ойи охирида бўлиб ўтган “Марказий Осиё – Хитой” онлайн саммитида Шавкат Мирзиёев “Хитой – Марказий Осиё” йўналишида узлуксиз юк оқимини таъминлаш ва трансминтақавий логистика тармоқларини ривожлантириш учун тизимли ечимлар ишлаб чиқиш муҳим эканини қайд этди. “Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон” темир йўлини барпо этиш лойиҳасини амалга оширишни жорий йилдаёқ бошлаш таклиф этилди.
Янгиликлар лентаси
0