https://sputniknews.uz/20220205/talabalarning-har-yilgi-qishki-tatil-kunlari-ozgarishi-mumkin-22565351.html
Талабаларнинг ҳар йилги қишки таътил кунлари ўзгариши мумкин
Талабаларнинг ҳар йилги қишки таътил кунлари ўзгариши мумкин
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг қишки таътил муддатини ўзгартириш режалаштирилмоқда.
2022-02-05T16:13+0500
2022-02-05T16:13+0500
2022-02-05T20:37+0500
жамият
таътил
олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги
талабалар
https://cdn1.img.sputniknews.uz/i/logo/logo-social.png
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг қишки таътил муддатини ўзгартириш режалаштирилмоқда. Президентнинг тегишли фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.Шу билан бирга таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари мавжуд шароитдан келиб чиқиб ўқувчи ва талабаларга таътил бериш муддатини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлади.Қишки таътил бошланишидан 10 кун олдин талабаларга поезд ва самолёт чипталарини 50 фоиз чегирма билан сотиш бошланади. Юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно.Ўқувчи ва талабаларнинг йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун ҳам имтиёзли чипталар тақдим этиш механизми жорий этилади.Қишки таътилда ҳаракатланиш графигини мувофиқлаштириш мақсадида яшаш жойи республиканинг бир минтақасида, таълим олиш жойи эса бошқа минтақасида бўлган ўқувчи ва талабалар ҳақида махсус электрон платформани (www.e-holiday.uz) яратиш режалаштирилмоқда. 2022 йил 1 майга қадар платформа тўлиқ йўлга тушиши керак.Ҳужжат 19 февралгача муҳокама қилинади. Қуйидаги ҳавола орқали муҳокамада иштирок этиш мумкин.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
талабалар қишки таътил қачон қишки таътил таътилни узайтириш таътил қачон бошланади таклиф
талабалар қишки таътил қачон қишки таътил таътилни узайтириш таътил қачон бошланади таклиф
Талабаларнинг ҳар йилги қишки таътил кунлари ўзгариши мумкин
16:13 05.02.2022 (янгиланди: 20:37 05.02.2022) 20 декабрь–10 январь оралиғида талабаларга ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътил бериш таклиф қилинмоқда.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Ўзбекистон профессионал таълим муассасалари ўқувчилари ва олий таълим муассасалари талабаларининг қишки таътил муддатини ўзгартириш режалаштирилмоқда. Президентнинг тегишли фармон лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Декабрнинг охирги ўн кунлиги ва январнинг биринчи ўн кунлиги оралиғида (20 декабрь–10 январь) талабаларга ҳар йилги икки ҳафталик қишки таътил бериш таклиф қилинмоқда.
Шу билан бирга таълим соҳасидаги ваколатли давлат бошқаруви органлари мавжуд шароитдан келиб чиқиб ўқувчи ва талабаларга таътил бериш муддатини ўзгартириш ҳуқуқига эга бўлади.
Қишки таътил бошланишидан 10 кун олдин талабаларга поезд ва самолёт чипталарини 50 фоиз чегирма билан сотиш бошланади. Юқори тезликда ҳаракатланувчи поездлар ва барча йўловчи поездларнинг СВ, ВИП вагонлари бундан мустасно.
Ўқувчи ва талабаларнинг йўналишли шаҳарлараро автобус қатнови орқали ҳаракатланиши учун ҳам имтиёзли чипталар тақдим этиш механизми жорий этилади.
Қишки таътилда ҳаракатланиш графигини мувофиқлаштириш мақсадида яшаш жойи республиканинг бир минтақасида, таълим олиш жойи эса бошқа минтақасида бўлган ўқувчи ва талабалар ҳақида махсус электрон платформани (www.e-holiday.uz) яратиш режалаштирилмоқда. 2022 йил 1 майга қадар платформа тўлиқ йўлга тушиши керак.
Ҳужжат 19 февралгача муҳокама қилинади. Қуйидаги ҳавола орқали муҳокамада
иштирок этиш мумкин.