Шомуродовнинг голи “Рома”нинг январь ойидаги энг чиройли голи деб топилди – видео

© AP Photo / Alessandra TarantinoФутболист Элдор Шомуродов
Футболист Элдор Шомуродов - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 05.02.2022
Oбуна бўлиш
Ўзбекистонлик ҳужумчи Италия кубоги доирасидаги “Лечче”га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда гол муаллифига айланган эди.
ТОШКЕНТ, 5 фев — Sputnik. Италиянинг “Рома” футбол клуби январь ойидаги энг чиройли гол муаллифини аниқлади.
Овоз бериш якунларига кўра, ўзбекистонлик ҳужумчи Элдор Шомуродовнинг “Лечче” клуби дарвозасига урган голи “бўриларнинг” январь ойидаги энг чиройли голи деб топилган. Футболчи Италия кубоги 1/8 финали доирасидаги “Лечче”га қарши баҳсда сўнгги дақиқаларда гол муаллифига айланиб, жамоасига йирик ҳисобда ғалаба қозонишга ёрдам берган эди.
Январь ойининг энг чиройли голи бўлиш учун Лоренцо Пеллегриннинг "Ювентус"га, Тэмми Абрахамнинг "Лечче"га ва Николо Заниолонинг "Эмполи" дарвозасига киритган голлари ҳам даъвогарлик қилган эди.
Янгиликлар лентаси
0