https://sputniknews.uz/20220204/buxoroda-ushlangan-rossiya-fuqarosiga-hech-qanday-tayziq-otkazilmagan--bojxona-xizmati-22548338.html
Бухорода ушланган Россия фуқаросига ҳеч қандай тайзиқ ўтказилмаган – Божхона хизмати
Бухорода ушланган Россия фуқаросига ҳеч қандай тайзиқ ўтказилмаган – Божхона хизмати
Sputnik Ўзбекистон
Божхона органлари томонидан Россия фуқаросининг паспорти олиб қўйилмаган ва унинг эркин яшаши учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган.
2022-02-04T17:28+0500
2022-02-04T17:28+0500
2023-04-05T18:36+0500
ҳодисалар
бухоро
давлат божхона қўмитаси
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1c/18535284_0:34:800:484_1920x0_80_0_0_49126d7f0caf2b18221df3a3e909e5c9.jpg
ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Бухоро аэропортида қўлга олинган Россия фуқаросига ҳеч қандай тайзиқ ўтказилмаган, деб хабар қилди Бухоро вилояти божхона бошқармаси.Хабарда айтилишига кўра, 2 февраль куни Бухоро халқаро аэропортида Новосибирск шахрига парвози олдидан божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтаётган Россия фуқаросининг қўл сумкаси ичида 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланган.Айни дамда ушбу қурилманинг Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш таъқиқланган ёки тақиқланмаганлигини аниқлаш юзасидан тегишли экспертиза тайинланган.Хусусан, божхона органи томонидан фуқаролик паспорти олиб қўйилмаган ва унга нисбатан эркин яшаши учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган”, - дейилади хабарда.Ўзбекистондаги Россия элчихонаси 3 феврал куни Бухоро аэропортида Россия фуқароси Максим Лымарь Бухородан Новосибирскка учиб кетиш вақтида аэропортда ушлангани ҳақидахабар берган эди. Шунингдек элчихона Лымарь ва Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари билан алоқада бўлиб тургани ва вазиятни имкон қадар тезроқ ҳал бўлишига ва фуқаронинг уйига қайтишидан умид қилаётганини билдирган эди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/04/1c/18535284_56:0:745:517_1920x0_80_0_0_cb7cff19dfadbfe3fe73c88482dfed0a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
божхона россия фуқароси паспорти олиб қўйилмаган чеклов ўрнатилмаган квадрокоптер аэропрт қўлга олиш ушлаш
божхона россия фуқароси паспорти олиб қўйилмаган чеклов ўрнатилмаган квадрокоптер аэропрт қўлга олиш ушлаш
Бухорода ушланган Россия фуқаросига ҳеч қандай тайзиқ ўтказилмаган – Божхона хизмати
17:28 04.02.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Божхона органлари томонидан Россия фуқаросининг паспорти олиб қўйилмаган ва унинг эркин яшаши учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган.
ТОШКЕНТ, 4 фев – Sputnik. Бухоро аэропортида қўлга олинган Россия фуқаросига ҳеч қандай тайзиқ ўтказилмаган, деб хабар қилди Бухоро вилояти божхона бошқармаси.
Хабарда айтилишига кўра, 2 февраль куни Бухоро халқаро аэропортида Новосибирск шахрига парвози олдидан божхона назоратидан “яшил” йўлак орқали ўтаётган Россия фуқаросининг қўл сумкаси ичида 1 дона учувчисиз учиш аппарати борлиги аниқланган.
Айни дамда ушбу қурилманинг Ўзбекистон Республикасига олиб кириш, сақлаш ва ундан фойдаланиш таъқиқланган ёки тақиқланмаганлигини аниқлаш юзасидан тегишли экспертиза тайинланган.
“Юқоридаги ҳолатни расмийлаштириш жараёнида хорижий шахс М.Л.га нисбатан ҳеч қандай руҳий ва жисмоний тазйиқ ўтказилмаган, амалдаги қонунчилик талабларига асосан ўз ҳуқуқларидан тўлаконли фойдаланиши таъминланган.
Хусусан, божхона органи томонидан фуқаролик паспорти олиб қўйилмаган ва унга нисбатан эркин яшаши учун ҳеч қандай чеклов ўрнатилмаган”, - дейилади хабарда.
Ўзбекистондаги Россия элчихонаси 3 феврал куни Бухоро аэропортида Россия фуқароси Максим Лымарь Бухородан Новосибирскка учиб кетиш вақтида аэропортда ушлангани ҳақидахабар берган эди.
Шунингдек элчихона Лымарь ва Ўзбекистон ҳуқуқни сақлаш органлари билан алоқада бўлиб тургани ва вазиятни имкон қадар тезроқ ҳал бўлишига ва фуқаронинг уйига қайтишидан умид қилаётганини билдирган эди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан учувчисиз аппаратларни олиб кириш, сақлаш ёки улардан фойдаланиш учун 3 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси белгиланган.