Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари машъаласи эстафетаси – видео

Oбуна бўлиш
2 февраль куни Пекиндаги Олимпия шаҳарчасининг жанубий дарвозасида қишки Олимпия ўйинлари машъаласининг биринчи босқич эстафетаси бошланди.
3 февраль куни машъала Олимпия ўйинларининг айрим спорт турлари ўтадиган Янцин шаҳарчасига етиб боради.
Машъалани Пекин бўйлаб олиб ўтиш эстафетасининг учинчи босқичи Чжансзякоу шаҳарчасида бўлиб ўтади. 4 февраль куни машъала XXIV қишки Олимпия ўйинларининг очилиш маросими ташкил этиладиган "Қуш уяси" стадионига етказилади.
Эслатиб ўтамиз, XXIV қишки Олимпия ўйинлари Пекинда 2022 йилнинг 4-20 февраль кунлари бўлиб ўтади.Хитой раиси Си Цзиньпин таклифига биноан, Олимпиада очилиш маросимида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этади.
Комилжон Тўхтаев Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинларида тоғ чанғиси бўйича мамлакат шарафини ҳимоя қилади. У 13 февраль куни гигант слалом, 16 февралда эса слалом дастурида ўз чиқишини намойиш этади.
Янгиликлар лентаси
0