Ўзбекистон олимпия делегациясининг спорт кийимлари намойиш этилди – фото
12:57 03.02.2022 (янгиланди: 13:33 03.02.2022)
Oбуна бўлиш
Қишки Олимпия ўйинлари учун Ўзбекистон делегациясининг экипировкаси намойиш этилди.
ТОШКЕНТ, 3 фев — Sputnik. Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Пекинда бўлиб ўтадиган қишки Олимпия ўйинлари учун Ўзбекистон делегациясининг экипировкаси тақдимотини ўтказди.
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Ўзбекистон олимпия спортчиларининг кийимлари
1/3
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Ўзбекистон олимпия спортчиларининг кийимлари
© НОК Узбекистана
Ўзбекистон олимпия спортчиларининг кийимлари
2/3
© НОК Узбекистана
Ўзбекистон олимпия спортчиларининг кийимлари
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Ўзбекистон олимпия спортчиларининг кийимлари
3/3
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Ўзбекистон олимпия спортчиларининг кийимлари
Токио-2020 ёзги Олимпия ўйинларида Ўзбекистон делегациясини спорт кийимлари билан таъминлаган 7SABER компанияси билан ҳамкорлик давом этади.
Бренд Пекин-2022 қишки Олимпия ўйинлари учун Ўзбекистон делегациясига тайёрлаган кийимларини тақдим қилди.
Бренд асосчиси ва бош директори Ораз Абдуразаковнинг сўзларига кўра, кийимлар сифатли ва замонавий кўриниш олиши учун компания бор имкониятларини ишга солди. Токио-2020 Олимпиадаси учун тайёрлаган намуналар кўплаб мухлисларида илиқ таассурот қолдирган эди.
“Умид қиламизки, бу гал ҳам биз уларнинг ишончини қозона олдик. Ёзги Олимпия ўйинлари вақтида ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари орасида экипировка учун давлат бюджетидан компаниямизга қанча пул ажратилгани ҳақидаги мавзу жуда кўп муҳокама қилинган эди. Расман маълум қилишим мумкинки, 7SABER бунинг учун ҳеч қандай пул олмаган. Гап шундаки, Ўзбекистонда ҳам худди дунёнинг кўплаб давлатларида бўлгани каби МОҚнинг расмий ҳамкорлари делегацияга бепул хизмат кўрсатади. Биласизми, Олимпия ўйинлари ҳақида гап кетганда пул ёки моддий манфаатдорлик катта аҳамият касб этмайди. 7SABER иккинчи бор мамлакатимиз Олимпия делегациясига ҳомийлик қилаётгани биз учун катта шараф. Ишонаманки, ушбу ҳамкорлигимиз узоқ давом этади”, – деди бренд асосчиси Ораз Абдуразаков.
Олимпия ўйинларида Комилжон Тўхтаев тоғ чанғисининг слалом ва гигант слалом дастурларида республика шарафини ҳимоя қилади.