Япония Қорақалпоғистонга бир неча миллион долларлик ёрдам берди

© Минздрав УзбекистанаЯпония поможет клинике в Каракалпакстане
Япония поможет клинике в Каракалпакстане - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Oбуна бўлиш
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япония элчиси ва JICA агентлиги ваколатхонаси раҳбари билан учрашув бўлиб ўтди.
ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Япония Ҳукуматининг “Ривожланишга расмий ёрдам” дастури доирасида Қорақалпоғистон Тиббиёт институти клиникасига умумий қиймати 7млн. долларга тенг ёрдам кўрсатилади.
Хусусан, мультиспираль компьютер томографияси, мобиль клиника, С-arm рентген аппарати, универсал хирургик микроскоп, отоларингологлар учун микроскопли иш столи, терапия, реанимация, неонатология, травматология, хирургия каби қатор йўналишларда фаолият кўрсатувчи тиббиёт ходимларининг касбий маҳоратларини янада оширишда зарур бўладиган симуляцион асбоб ускуналар каби 29 турдаги энг замонавий тиббий технологияларни ўз ичига олади.
Бу ҳақида 1 феврал куни Соғлиқни сақлаш вазирлигида Япониянинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Ёшинори Фуджияма ҳамда Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги(JICA)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Сугуру Миядзаки билан бўлиб ўтган учрашувда маълум бўлди.
Лойиҳани рўёбга чиқариш учун Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Япония элчихонаси ўртасида Алмашинув нотаси, JICA билан Грант битими, шунингдек, Япониянинг “Grown Agents” компанияси билан Ўзбекистонга тиббий техника ва жиҳозларни етказиб бериш, ўрнатиш ва ишга туширишга доир шартнома имзоланди.
Янгиликлар лентаси
0