https://sputniknews.uz/20220202/xtv-rus-tili-oqituvchilari-22505070.html
ХТВ рус тили ўқитувчиларини фирибгарлардан огоҳлантирди
ХТВ рус тили ўқитувчиларини фирибгарлардан огоҳлантирди
Sputnik Ўзбекистон
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар, хусусан Telegram’даги каналларда рус тили ўқитувчиларидан маълум миқдордаги пул эвазига ТРКИ имтиҳони ўтказиб, ТРКИ С1 сертификатини ваъда қилиш ҳоллари учрамоқда.
2022-02-02T15:53+0500
2022-02-02T15:53+0500
2022-02-02T15:53+0500
жамият
фирибгарлик
халқ таълими вазирлиги (хтв)
рус тили
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/11/22228719_0:256:2730:1792_1920x0_80_0_0_83429a3998b243ad9e442360df6be25c.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ўзбек ва қардош тилларда дарс бериладиган мактабларда дарс берадиган рус тили фани ўқитувчиларига мурожаат қилди.Маълум қилинишича, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар, хусусан, Telegram’даги “С1 вместе с МГУ” каби каналларда рус тили ўқитувчиларидан маълум пул эвазига ТРКИ имтиҳони ўтказиб, ТРКИ С1 сертификатини ваъда қилиш ҳоллари учрамоқда. Бу борада рус тили ўқитувчиларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.Бу мурожаатларни ўрганиш мақсадида вазирлик М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг (МГУ) Тошкент шаҳридаги филиали билан боғланган. Университет эса бундай тадбирларга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва бу маълумот ёлғон эканини билдирган.ОТМга кириш учун чет тилидан ҳам мажбурий имтиҳон топшириладиТаъкидланишича, университет сертификацион имтиҳонларни ўзининг Тошкент филиалида жорий йилнинг март ойидан бошлаб ўтказишни режалаштирган.Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 февралдан бошлаб С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама бериш белгиланган. Устама 2 йил давомида тўланади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/11/22228719_0:0:2730:2048_1920x0_80_0_0_be58e63b323c6ba8d14da7354f748a08.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
хтв рус тили ўқитувчилари устама трки с1 сертификати сертификат олиш фирибгарлардан эҳтиёт бўлиш
хтв рус тили ўқитувчилари устама трки с1 сертификати сертификат олиш фирибгарлардан эҳтиёт бўлиш
ХТВ рус тили ўқитувчиларини фирибгарлардан огоҳлантирди
Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқлардаги айрим каналларда ўқитувчиларга пул эвазига С1 сертификатини олиб беришни ваъда қилиш ҳоллари учрамоқда.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Халқ таълими вазирлиги ўзбек ва қардош тилларда дарс бериладиган мактабларда дарс берадиган рус тили фани ўқитувчиларига
мурожаат қилди. Маълум қилинишича, сўнгги кунларда ижтимоий тармоқ ва мессенжерлар, хусусан, Telegram’даги “С1 вместе с МГУ” каби каналларда рус тили ўқитувчиларидан маълум пул эвазига ТРКИ имтиҳони ўтказиб, ТРКИ С1 сертификатини ваъда қилиш ҳоллари учрамоқда. Бу борада рус тили ўқитувчиларидан кўплаб мурожаатлар келиб тушмоқда.
Бу мурожаатларни ўрганиш мақсадида вазирлик М.В. Ломоносов номидаги Москва давлат университетининг (МГУ) Тошкент шаҳридаги филиали билан боғланган. Университет эса бундай тадбирларга ҳеч қандай алоқаси йўқлиги ва бу маълумот ёлғон эканини билдирган.
Таъкидланишича, университет сертификацион имтиҳонларни ўзининг Тошкент филиалида жорий йилнинг март ойидан бошлаб ўтказишни режалаштирган.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 1 февралдан бошлаб С1 даражадаги миллий ёки унга тенглаштирилган мос даражадаги халқаро тан олинган сертификатга эга рус тили фани ўқитувчиларига 50 фоиз устама
бериш белгиланган. Устама 2 йил давомида тўланади.