https://sputniknews.uz/20220202/parkentda-arxeologik-yodgorlik-hududi-gisht-ishlab-chiqarish-korxonasiga-sotib-yuborilgan-22503369.html
Паркентда археологик ёдгорлик ҳудуди ғишт ишлаб чиқариш корхонасига сотиб юборилган
Паркентда археологик ёдгорлик ҳудуди ғишт ишлаб чиқариш корхонасига сотиб юборилган
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги ноқонуний равишда “Тепа (Култепа)” археологик ёдгорлигига тегишли 2 гектар ер майдонини хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун бериб юборган.
2022-02-02T14:43+0500
2022-02-02T14:43+0500
2022-02-02T14:48+0500
ҳодисалар
паркент тумани
маданий бойликлар
коррупцияга қарши курашиш агентлиги
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/02/22503341_110:0:1170:596_1920x0_80_0_0_1ca94d8459ade33d348c1d924b64ed51.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги ноқонуний равишда археологик ёдгорлик ерини хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун бериб юборган. Бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтказган ўрганишларда маълум бўлди.Маълум қилинишича, туманнинг Истиқбол маҳалласидаги “Тепа (Култепа)” археологик ёдгорлигига тегишли 2 гектар ер майдони ҳудуди 2018 йил 28 сентябрда туман ҳокимлиги томонидан қонунчилик талабларига зид равишда аукцион савдолари орқали "У.Қ.Б" МЧЖга хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун бериб юборилган.Мазкур археологик ёдгорлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган. У Тошкент вилояти маданият бошқармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган.Цех учун хом ашё, яъни тупроқ етказиб бериш мажбуриятини "У.Қ.Б" МЧЖ ўз зиммасига олган. Тупроқ эса бу археологик иншооти ҳудудидан қазиб олинган. Оқибатда бу тарихий иншоотга катта миқдорда зарар етказилган.Дастлабки маълумотларга кўра, "У.М.П." МЧЖ мансабдор шахсларининг "Тепа (Култепа)" археологик ёдгорлик ҳудудида хом ғишт ишлаб чиқариш ва қазилма ишларини олиб бориши натижасида маданий мерос объектига 1,5 триллион сўм моддий зарар етказилган.Қорақалпоғистонда тарихий ёдгорлик қабристонга айлантирилгани текширилмоқда - фотоҲозир "У.М.П." МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг “моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш”, “ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” ва “мансабга совуққонлик билан қараш” моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
паркент тумани
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/02/22503341_242:0:1037:596_1920x0_80_0_0_ecff7fbd8e6a10303dcb49d9acdb3726.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
паркент археологик ёдгорлик тепа култепа ҳокимлик сотиб юборган хом ғишт цехи
паркент археологик ёдгорлик тепа култепа ҳокимлик сотиб юборган хом ғишт цехи
Паркентда археологик ёдгорлик ҳудуди ғишт ишлаб чиқариш корхонасига сотиб юборилган
14:43 02.02.2022 (янгиланди: 14:48 02.02.2022) Паркент тумани ҳокимлиги ноқонуний равишда археологик ёдгорлик ерини хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун бериб юборган.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги ноқонуний равишда археологик ёдгорлик ерини хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун бериб юборган. Бу Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ўтказган ўрганишларда
маълум бўлди. Маълум қилинишича, туманнинг Истиқбол маҳалласидаги “Тепа (Култепа)” археологик ёдгорлигига тегишли 2 гектар ер майдони ҳудуди 2018 йил 28 сентябрда туман ҳокимлиги томонидан қонунчилик талабларига зид равишда аукцион савдолари орқали "У.Қ.Б" МЧЖга хом ғишт ишлаб чиқариш цехи ташкил этиш учун бериб юборилган.
Мазкур археологик ёдгорлиги Вазирлар Маҳкамасининг тегишли
қарори билан тасдиқланган Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари миллий рўйхатига киритилган. У Тошкент вилояти маданият бошқармасига оператив бошқарув ҳуқуқи асосида берилган.
Ушбу археологик ёдгорликни "У.Қ.Б" МЧЖ раҳбарлари 2020 йилда қонунчилик талабларига зид равишда тадбиркор "У.М.П." МЧЖга сотиб юборишган. У ҳам ўз навбатида, бу ерда хом ғишт ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Цех учун хом ашё, яъни тупроқ етказиб бериш мажбуриятини "У.Қ.Б" МЧЖ ўз зиммасига олган. Тупроқ эса бу археологик иншооти ҳудудидан қазиб олинган. Оқибатда бу тарихий иншоотга катта миқдорда зарар етказилган.
Дастлабки маълумотларга кўра, "У.М.П." МЧЖ мансабдор шахсларининг "Тепа (Култепа)" археологик ёдгорлик ҳудудида хом ғишт ишлаб чиқариш ва қазилма ишларини олиб бориши натижасида маданий мерос объектига 1,5 триллион сўм моддий зарар етказилган.
Ҳозир "У.М.П." МЧЖ мансабдор шахслари ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг “моддий маданий мерос объектларини нобуд қилиш, бузиш ёки уларга шикаст етказиш”, “ҳокимият ёки мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш” ва “мансабга совуққонлик билан қараш” моддалари билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.