“Номақбул” хорижлик: Россия ИИВ қоидаларга ўзгартириш киритмоқчи

© Sputnik / Евгений ОдиноковЭмблема на форме сотрудника полиции.
Эмблема на форме сотрудника полиции. - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Oбуна бўлиш
Россияда чет элликларни номақбул деб тан олиш қоидаларини ўзгартириш таклиф қилинди.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Россия ИИВ хорижликларни номақбул деб тан олиш қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда.
Россия Ички ишлар вазирлиги чет элликларни номақбул деб тан олиш қоидаларини ўзгартиришни режалаштирмоқда: хусусан, уларнинг россиялик қариндошлари бор-йўқлигини ҳисобга олиш таклиф этиляпти - ҳужжат норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари федерал порталида эълон қилинди.
“Мамлакатда бўлишнинг номақбуллиги тўғрисида қарор қабул қилиш учун материалларни тайёрлашда: ... чет эл фуқаросида Россия Федерацияси фуқароси бўлган оила аъзолари борлиги аниқланади”, - дейилган ҳужжатда.
Шу ўринда лойиҳада оиланинг мавжудлиги ИИВ қарорига қандай таъсир қилиши айтилмаган.
Шунингдек, чет эл фуқаросининг ўзи миграция рўйхатидан ўтказиш ахборот тизими ва чет элликларни рўйхатга олиш марказий маълумотлар банки томонидан текширилиши белгилаб қўйилган.
Аввалги қоидаларида фуқаронинг мамлакатда бўлиш исталмаганлиги тўғрисидаги қарор чет эл фуқароси томонидан содир этилган ҳуқуқбузарлик аниқланган пайтдан бошлаб бир ойдан ортиқ бўлмаган муддатда қабул қилиниши кўрсатилган. Янги лойиҳада вақт белгиланмаган.
Амалдаги қоидаларда оиланинг мавжудлиги, чет эл фуқаросига нисбатан илгари қабул қилинган номақбуллик тўғрисидаги қарорлар қайд этилмаган.
Амалдаги қонунга кўра, Россия ҳудудида ноқонуний бўлган, шунингдек, агар унинг мамлакатда бўлиши "давлат хавфсизлигига, жамоат тартибига ёки аҳоли саломатлигига таҳдид туғдирса” бундай чет эл фуқароси "номақбул" деб топилиши мумкин. “Номақбул” деб эълон қилиш учун яна бир асос - “конституциявий тузум асосларини, бошқа шахсларнинг аҳлоқи, ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш”.
Янгиликлар лентаси
0