https://sputniknews.uz/20220202/maishiy-chiqindilarni-toplash-va-qayta-ishlash-qamrovi-oshadi--prezident-22510030.html
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш қамрови ошади – президент
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш қамрови ошади – президент
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистонда ҳар йили қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори 7 миллион тоннага ошмоқда. Бу дунё бўйича ўртача кўрсатгичдан 2 баравар кўп. 02.02.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-02-02T18:39+0500
2022-02-02T18:39+0500
2022-02-02T18:39+0500
иқтисод
чиқиндихона
осиё тараққиёт банки (отб)
президент
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1359/45/13594589_0:0:1280:720_1920x0_80_0_0_77e718fc6aa740aebe5ced41eb04693f.jpg
ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш қамрови ошади. Бу ҳақида президент ҳузурида бўлиб ўтган “Яшил макон” лойиҳасига бағишланган мажлисда маълум бўлди.Ушбу мақсадлага эришиш учун қуйидагилар режалаштирилган:Шунингдек, бир ой муддатда Оҳангарон туманида Осиё тараққиёти банки иштирокидаги 30 гектар майдонда полигон ташкил этиш бўйича 17 миллион долларлик лойиҳа доирасидаги қурилишни бошлашга кўрсатма берилди.Ундан ташқари ҳудудлар раҳбарларига ресурсини ўтаб бўлган маиший чиқинди полигонларини (жами 165 гектар майдонда 24 та) 1 майга қадар кўмиш чораларини кўриш топширилди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1359/45/13594589_0:0:960:720_1920x0_80_0_0_fb55e6477948e6bdc7a2c98c16ed1832.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
иқтисод, чиқиндихона, осиё тараққиёт банки (отб), президент
иқтисод, чиқиндихона, осиё тараққиёт банки (отб), президент
Маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш қамрови ошади – президент
Ўзбекистонда ҳар йили қаттиқ маиший чиқиндилар миқдори 7 миллион тоннага ошмоқда. Бу дунё бўйича ўртача кўрсатгичдан 2 баравар кўп.
ТОШКЕНТ, 2 июл – Sputnik. Ўзбекистонда маиший чиқиндиларни тўплаш ва қайта ишлаш қамрови ошади. Бу ҳақида президент ҳузурида бўлиб ўтган “Яшил макон” лойиҳасига бағишланган мажлисда маълум бўлди.
“Президент жорий йилда маиший чиқинди тўплаш қамровини 95 фоизга, қайта ишлаш ҳажмини 40 фоизга, хусусий сектор улушини 50 фоизга етказиш вазифасини қўйди”, дейилади хабарда.
Ушбу мақсадлага эришиш учун қуйидагилар режалаштирилган:
импорт қилинадиган махсус техника ва эҳтиёт қисмлар 3 йилга бождан озод этилади;
саралаш ва қайта ишлаш техникаси учун 5 йилгача имтиёзли кредитлар ажратилади;
чиқиндини қайта ишловчи кластерларга ер, мол-мулк ва ижтимоий солиқ ставкаси - 1% қилиб белгиланади;
кластерлар учун ўз чиқиндиларининг камида 40 %иши қайта ишлаш талаби қўйилади;
1 мартга қадар 51 туман ва шаҳарда 38 та корхона ташкил этиш бўйича танловлар бошланади.
1 октябрга қадар ижтимоий муассасалар ва бозорларга 8 мингта, келгуси йил 1 майга қадар 11 мингта контейнер ўрнатилади.
Шунингдек, бир ой муддатда Оҳангарон туманида Осиё тараққиёти банки иштирокидаги 30 гектар майдонда полигон ташкил этиш бўйича 17 миллион долларлик лойиҳа доирасидаги қурилишни бошлашга кўрсатма берилди.
Ундан ташқари ҳудудлар раҳбарларига ресурсини ўтаб бўлган маиший чиқинди полигонларини (жами 165 гектар майдонда 24 та) 1 майга қадар кўмиш чораларини кўриш топширилди.