Коронавирус ўпка ичига кириб олиш хусусиятини йўқотди - Попова

Oбуна бўлиш
Омикрон оғир оқибатларга олиб келмасада, унинг асоратлари ҳозирча тўлиқ ўрганилгани йўқ, шу сабабли имкон қадар касалликни олдини олишга ҳаракат қилиш керак - Попова.
ТОШКЕНТ, 2 фев - Sputnik. Коронавирус ўпка тўқимаси ичига кириб олиш хусусиятнин йўқотди, ҳозир у фақат юқори нафас олиш йўлларига таъсир қилмоқда, деди Роспотребнадзор раҳбари Анна Попова.
"Вирус доим ўзгариб туради бу унинг хусусияти<...>. У ҳар доим инсон организмига мослашиш учун энг яхши форма қидиради. Ана шу энг қулай шакл, аминокислоталар таркибини қидирув давомида коронавирус ўзининг рецепторларидан бирини йўқотди. Айнан ўша рецептор инсон ўпкаси тўқимаси ичига кириб олишда ёрдам берар эди" , - деди Попова.
Россия бош санитар шифокори айтишига кўра, омикрон-штамми аксарият ҳолларда юқори нафас олиш йўлларида ушланиб қолади. Трахеит ва болаларда бронхит касаллиги келтириб чиқаради.
Олдинги штаммлар каби касалликнинг оғир оқибатлари келтириб чиқармайди. Лекин янги штамм пайдо бўлганига ҳали кўп бўлмади, шу сабабли унинг салбий асоратлари ҳали тўлиқ ўрганилмаган деди Попова. Шу сабабли касалликнинг олдини олишга ҳаракат қилиш керак.
Эслатиб ўтамиз, омикрон штамм илк бор Жанубий Африкада ноябрь ойида аниқланган эди. Бугунги кунда у дунёда энг кенг тарқалган штаммга айланган.
Янгиликлар лентаси
0