ДХХ Ўзбекистондан 1,64 млн долларни ноқонуний олиб чиқиб кетмоқчи бўлган гуруҳни ушлади

© Sputnik / Виталий Белоусов / Медиабанкка ўтишПреступник за решеткой
Преступник за решеткой - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Oбуна бўлиш
Бу жиноий гуруҳ етакчиси қирғизистонлик фуқаро бўлган. У Тошкентда ва гуруҳ аъзолари 5 нафар Қирғизистон фуқаролари эса Андижонда қўлга олинган.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. Давлат хавфсизлик хизмати катта миқдордаги чет эл валютасини ноқонуний равишда хорижга чиқариш билан шуғулланувчи жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйди.
Андижон вилояти Қўрғонтепа туманининг чегараолди ҳудудида яшовчи 32 ёшли маҳаллий фуқаро бошқарувидаги "Дамас" тўхтатилиб текширилган. Унинг салонидан 968 минг 900 доллар борлиги аниқланган ва расмийлаштириб олинган.
Шунингдек, шу тумандаги ёғоч бозорида уни кутиб турган 58 ёшли муқаддам судланган жиноий шериги ҳам ушланган. Унинг "Дамас" машинаси салонидаги 672 минг 206 доллар ҳам расмийлаштириб олинган.
Бундан ташқари, Ўзбекистонда вақтинча рўйхатдан ўтиб, яшаётган бу жиноий гуруҳ етакчиси, қирғизистонлик 48 ёшли шахс Тошкент шаҳрида ва гуруҳ аъзолари 5 нафар Қирғизистон фуқаролари Андижон шаҳрида қўлга олинган.
Ўтказилган тезкор тадбир натижасида жами 1 млн 641 минг 106 долларнинг мамлакатдан ноқонуний олиб чиқиб кетилишига чек қўйилган.
Ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг “божхона тўғрисидаги қонунчиликни бузиш” моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.
Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Янгиликлар лентаси
0