Бўстонлиқ туманини қандай ўзгаришлар кутяпти

© Sputnik / Анна ЖелиховскаяОтдыхающие на пляже Чарвакского водохранилища пытаются насладиться последними погожими днями уходящего лета
Отдыхающие на пляже Чарвакского водохранилища пытаются насладиться последними погожими днями уходящего лета - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 02.02.2022
Oбуна бўлиш
Туризм вазирлиги Бўстонлиқ ҳудудини ривожлантириш лойиҳаси тафсилотларини маълум қилди. Лойиҳа ҳудудни халқаро курортга айлантириши мумкин.
ТОШКEНТ, 2 фев – Sputnik. Туризм ва спорт вазирлиги Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманини комплекс ривожлантириш лойиҳасини тақдим этди. Бу ҳақда Sputnik мухбири хабар берди.
Бош вазир ўринбосари Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, Бўстонлиқ тумани халқаро миқёсдаги курорт ва туристлар оқимини жалб қиладиган яна бир муҳим объектга айланади.
Ҳудудда 120 та тарихий-маданий мерос объектлари мавжуд. Бундан ташқари, ЮНEСКОнинг Бутунжаҳон биосфера қўриқхонаси тармоғига кирувчи иккита биосфера қўриқхонаси бор.
Лойиҳа доирасида Бўстонлиқда жамоат жойлари тизими – истироҳат боғлари, хиёбонлар, қирғоқлар, велосипед йўлаклари яратилади. Иншоотлар эса тоғли аҳоли пунктларининг анъанавий архитектурасини ҳисобга олган ҳолда қурилади.

Чорвоқ дарвозаси

Азиз Абдуҳакимовнинг сўзларига кўра, лойиҳани яратишда Бўстонлиқ ҳудуди 1,5 йил давомида батафсил ўрганилган. Ўрганишлар давомида маълум бўлишича, халқ орасида “бочка” номи билан машҳур асосий транспорт чорраҳаси ҳудудида қадимий қалъа дарвозалари жойлашган.
Шу боис “Чорвоқ” туристик зонаси дирекцияси бошлиғи ўринбосари Суна Паркнинг таъкидлашича, мазкур жойни “Чорвоқ дарвозаси” дея номлашга қарор қилинган.
Шу кунга қадар мутахассислар томонидан Чорвоқ зонаси таркибидаги иккита тажриба ҳудуди: “Чорвок дарвозаси: Жанубий Ҳожикент” ва Юсуфхона қишлоғини ривожлантириш бўйича бош режа ва концепциялар ишлаб чиқилди.
Концепциялар устидан Бобур Қиличев бошчилигидаги ўзбекистонлик меъморлар жамоаси иш олиб борган. Лойиҳа концепциясига Россиянинг “Новая Земля” дизайн ва консалтинг компанияси консультант сифатида жалб қилинган. Компания шаҳар ва ҳудудларни ривожлантириш соҳасидаги етакчи эксперт ташкилот ҳисобланади.
“Ҳудудга маҳаллий сайёҳлар ташриф буюришига қарамай, бу жойнинг гўзаллиги ва ўзига хослиги, бой табиати, маданияти ва тарихини кашф қилиш имконига эга бўлганлар кам. Шунинг учун биз одамлар учун дам олиш ва соғломлаштириш комплексларида, транспорт тизимларидан тортиб, парклар ва велосипед йўлларида қулай шароитларни яратмоқчимиз”,- дейди Суна Парк.
Унинг сўзларига кўра, дирекция экотуризм ва яшил ҳудудларни барқарор ривожлантириш борасида халқаро тажрибани батафсил ўрганган. Шу билан бирга, мутахассислар жамоат жойлари тизимини яратиш учун Татаристон Республикаси методологиясидан фойдаланган.
Унинг мазмун-моҳияти жамоатчиликни лойиҳалаш жараёнига максимал жалб этишда. Парклар, хиёбонлар, майдонлар - барчаси нафақат гўзал, балки одамлар учун ҳам қулай бўлиши керак дейди вазирлик вакиллари.

Замонавий қишлоқ

Лойиҳанинг яна бир асосий мақсади - Бўстонлиқнинг ноёб табиий салоҳиятини сақлаб қолиш.
“ Бу ерда экокаркас яратилади, – дейди Абдуҳакимов, – паст углеродли транспорт воситаларидан фойдаланамиз”.
Экокаркас - ривожланмаган ва асфальтланмаган, ўсимликлар билан қопланган майдонлар.
Шунингдек, вазир мутахассисларнинг анъанавий архитектурага алоҳида эътибор қаратганини таъкидлаб ўтди. Яъни “Чорвок дарвозаси: Жанубий Ҳожикент” ҳудудида “анъанавий тоғ қишлоғининг замонавий қиёфаси” яратилади.
Архитектура бюроси раҳбари Бобур Қиличевнинг сўзларига кўра, концепцияда анъанавий тоғ архитектурасининг маданий-тарихий элементлари ўз аксини топган. Хусусан, табиий материаллар: тош, ёғоч, саман штукатуркасидан фойдаланган ҳолда классик пардоз беришда фойдаланилади
“Асосий ғоямиз - бир-бири билан зич қурилган, пастқам бинолар ва айвончалар ёрдамида анъанавий тоғ қишлоғи қиёфасини қайта тиклаш. Юсуфхона қишлоғи ҳудуди янада замонавийлашади”, - дейди Бобур Қиличев.
Қиличев, майдон биринчи навбатда пиёдалар учун мўлжалланганлигини таъкидлади. Автоуловлар учун эса вақтинчалик бепул учун парковкалар яратиш режаси ишлаб чиқилади.
Унинг сўзларига кўра, Бўстонлиқ кўплаб мавсумий дарёлар ва сел оқимлари хос.
Дарёлар, шунингдек, бутун қирғоқ бўйлаб, тоғли ҳудудга мос келадиган дарахтларнинг яшил каркасини яратишни тавсия қилдик. У асосий пиёда чизиқларини ташкил қилади”, - дейди мутахассис.

Чиқиндилар масаласи

Сўнгги йилларда туманда ривожланиш билан биргаликда қатор муаммолар ҳам юзага келган. Масалан, тартибсиз қурилишлар, арзон меҳмонхоналарнинг йўқлиги ва дам олувчиларнинг экологик маданиятининг юқори эмаслиги каби. Мутахассислар булар ҳақида ҳам лойиҳа тақдимотида таъкидлаб ўтишди.
Шу сабабли, чиқиндилар муаммоларини ҳал этиш ва маҳаллий аҳолининг экологик маданиятини ошириш лойиҳани ишлаб чиқишда алоҳида масала бўлган. Масалан, бетарбиб ривожланиш ўз-ўзидан қурилиш чиқиндиларининг пайдо бўлишига олиб келди. Бугунги кунда ўнта мана шундай чиқиндилар уюми бор. Албатта, уларнинг барчаси йўқ қилинади.
“Ҳозир Бўстонлиқ ҳудудида битта вақтинчалик қурилиш полигонини яратиш имкониятини кўриб чиқмоқдамиз. Албатта, экологлар ва бошқа экспертлар хулосасига кўра маъқул бўладиган жойда”, — деди Суна Парк.
Шунингдек, мутахассис жисмоний ва юридик шахсларга қаттиқ маиший чиқиндиларни чиқариб ташлаш, шу жумладан, бориш қийин бўлган тоғли ҳудудларга олиб чиқиш бўйича хизматлар қамровини ошириш зарурлигини қўшимча қилди. Жумладан, мутахассислар томонидан чиқинди қутилари, ижтимоий реклама, тақиқловчи ва огоҳлантирувчи белгиларни ўрнатишнинг махсус алгоритми ишлаб чиқилган.
Бундан ташқари, туманда жамоат пикник-зоналари пайдо бўлади. Зоналарнинг тажриба варианти шу йилнинг баҳор ойида тақдим этилади.
Туризм ва спорт вазирлигида шунингдек “Чимён” яъни барча мавсумга хос, халқаро курортга айланадиган дам олиш зонаси лойиҳасининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди.
Лойиҳанинг муҳим янгилиги - осма дор йўли. Режаларга кўра, “Чимён” дам олиш зонасидаги канат йўли Марказий Осиёдаги энг баланд канат йўли бўлади. Унинг баландлиги 3 309 метрни ташкил этади.
Дам олиш объекти йил бўйи фаолият кўрсатиши сабабли, кўнгилочар масканларларнинг тури ҳам барча мавсумларга хос бўлади. Курортда 20 дан ортиқ экстремал спорт, от миниш, пойга, чанғи спорти ва бошқа турдаги кўнгилочар марказларни яратиш режалаштирилган.

Мавзуга оид:

Тошкент вилояти янги Кападокия бўла оладими – фото
Чорвоқ сув омбори ҳудуди атрофидаги ўсимликлар ҳимояга олинади
Ҳар бир сайёҳ кўриши керак бўлган Ўзбекистоннинг 10та энг яхши манзили
Янгиликлар лентаси
0