https://sputniknews.uz/20220202/bojxona-kodeksiga-qoshimcha-va-ozgartirishlar-kiritildi-22510423.html
Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Sputnik Ўзбекистон
Президент “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади. 02.02.2022, Sputnik Ўзбекистон
2022-02-02T23:00+0500
2022-02-02T23:00+0500
2022-02-02T23:00+0500
жамият
божхона
давлат божхона қўмитаси
янги қонун
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1116/40/11164095_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_0aa891d64bf2cd4b111433e5791e03f6.jpg
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди.Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ваколатли иқтисодий операторларнинг (инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш) ҳуқуқий мақоми Кодексда белгиланди.Кодексга реэкспорт, вақтинча олиб чиқиш, реимпорт, вақтинча олиб кириш, йўқ қилиш божхона режимлари учун русатнома олиш талаби бекор қилинганлигига оид ўзгартиришлар киритилди.Рухсатнома олиш фақат товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларида талаб этилади.Кодексга транзит декларацияси тушунчаси киритилди, унга кўра транзит декларацияси товарлар ва (ёки) транспортлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда божхона органига тақдим этиладиган ҳамда божхона ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган божхона органигача назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳужжатдир.Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1116/40/11164095_263:0:2992:2047_1920x0_80_0_0_1dc39016ea678044c12a13069c753bf5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
жамият, божхона, давлат божхона қўмитаси, янги қонун
жамият, божхона, давлат божхона қўмитаси, янги қонун
Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди
Президент “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонунни имзолади.
ТОШКЕНТ, 2 фев — Sputnik. “Ўзбекистон Республикасининг Божхона кодексига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида”ги Қонун президент томонидан имзоланди.
Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, ваколатли иқтисодий операторларнинг (инсофли ташқи иқтисодий фаолият иштирокчиларига соддалаштирилган божхона тартиб-таомилларидан фойдаланиш ҳуқуқини тақдим этиш) ҳуқуқий мақоми Кодексда белгиланди.
Кодексга реэкспорт, вақтинча олиб чиқиш, реимпорт, вақтинча олиб кириш, йўқ қилиш божхона режимлари учун русатнома олиш талаби бекор қилинганлигига оид ўзгартиришлар киритилди.
Рухсатнома олиш фақат товарни божхона ҳудудидан ташқарида қайта ишлаш, божхона ҳудудида қайта ишлаш божхона режимларида талаб этилади.
Кодексга транзит декларацияси тушунчаси киритилди, унга кўра транзит декларацияси товарлар ва (ёки) транспортлар ҳақидаги маълумотлар кўрсатилган ҳолда божхона органига тақдим этиладиган ҳамда божхона ҳудудига олиб кириладиган ва Ўзбекистон ҳудуди орқали транзит олиб ўтиладиган товарларини жўнатувчи божхона органидан товар келиб тушадиган божхона органигача назорат қилиш учун фойдаланиладиган ҳужжатдир.
Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.