https://sputniknews.uz/20220201/yanvar-oyida-inflyatsiya-09-foizni-tashkil-etdi-22483080.html
Январь ойида инфляция 0,9 фоизни ташкил этди
Январь ойида инфляция 0,9 фоизни ташкил этди
Sputnik Ўзбекистон
2022 йил январь ойида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга қимматлашган. Йиллик кўрсаткичда (2021 йил январига нисбатан) истеъмол секторида нархлар ўсиши 9,8 фоизни ташкил этди.
2022-02-01T14:02+0500
2022-02-01T14:02+0500
2022-02-01T14:02+0500
иқтисод
ўзбекистон
инфляция
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/01/22483053_0:149:3113:1900_1920x0_80_0_0_e00281cecf9a97b676498c51045dbc1d.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 2022 йил январь ойида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга қимматлашган. Йиллик кўрсаткичда (2021 йил январига нисбатан) истеъмол секторида нархлар ўсиши 9,8 фоизни ташкил этди. Бундан Давлат статистика қўмитаси рақамлари дарак бермоқда.Январь ойидаги инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга, йиллик кўрсаткич эса 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоизга пастлаган.Нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаган. Улар нархлари ўртача 1,3 фоизга ошган. Ноозиқ-овқат товарлари 0,5 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар 0,7 фоизга ошди.Келгуси 5 йилда Ўзбекистон иқтисодиётини қандай ўзгаришлар кутмоқдаБу ойда анъанавий тарзда мева-сабзавот маҳсулотлари нархлар ошиши бўйича етакчилик қилди. Мевалар нархи 2021 йил охирига нисбатан 3,1 фоизга, сабзавотлар 5,8 фоизга қимматлашган. Гўшт маҳсулотлари эса 0,4 фоизга арзонлашган.Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимлар олдига жорий йилда инфляция даражасини 9 фоиздан оширмаслик вазифасини қўйган.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/01/22483053_190:0:2921:2048_1920x0_80_0_0_6e8e67aa9ddea92ef7c11c516a655233.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон инфляция даражаси
ўзбекистон инфляция даражаси
Январь ойида инфляция 0,9 фоизни ташкил этди
2022 йилнинг январь ойида инфляция кўрсаткичи 0,9 фоизни, йиллик нисбатда эса 9,8 фоизни ташкил қилди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. 2022 йил январь ойида истеъмол бозорида товар ва хизматлар ўртача 0,9 фоизга қимматлашган. Йиллик кўрсаткичда (2021 йил январига нисбатан) истеъмол секторида нархлар ўсиши 9,8 фоизни ташкил этди. Бундан Давлат статистика қўмитаси рақамлари
дарак бермоқда. Январь ойидаги инфляция даражаси ўтган ойга нисбатан 0,1 фоизга, йиллик кўрсаткич эса 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 1,8 фоизга пастлаган.
Нархлар ва тарифлар ўсишида етакчи ўринларни озиқ-овқат маҳсулотлари эгаллаган. Улар нархлари ўртача 1,3 фоизга ошган. Ноозиқ-овқат товарлари 0,5 фоизга, аҳолига пуллик хизматлар 0,7 фоизга ошди.
Бу ойда анъанавий тарзда мева-сабзавот маҳсулотлари нархлар ошиши бўйича етакчилик қилди. Мевалар нархи 2021 йил охирига нисбатан 3,1 фоизга, сабзавотлар 5,8 фоизга қимматлашган. Гўшт маҳсулотлари эса 0,4 фоизга арзонлашган.
Президент Шавкат Мирзиёев иқтисодий комплекс раҳбарлари ва ҳокимлар олдига жорий йилда инфляция даражасини 9 фоиздан оширмаслик
вазифасини қўйган.