https://sputniknews.uz/20220201/toshkent-iibb-xodimlari-elektroshoker-bilan-qurollanishmoqda-22486062.html
Тошкент ИИББ ходимлари электрошокер билан қуролланишмоқда
Тошкент ИИББ ходимлари электрошокер билан қуролланишмоқда
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари жамоат тартибини сақлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мақсадида электрошокер билан таъминланишмоқда.
2022-02-01T15:48+0500
2022-02-01T15:48+0500
2022-02-01T15:48+0500
жамият
иибб
электрошокер
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/01/22485468_5:0:1276:715_1920x0_80_0_0_4d08c20f690a2dccb5df75b1927e649b.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари жамоат тартибини сақлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мақсадида электрошокер билан таъминланишмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати хабар бермоқда.Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида аксарият ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказилган. Синов имтиҳонларини муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилган.Қайд этилишича, электрошокер органлари ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаган ёки унга фаол қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистоннинг “Қурол тўғрисида”ги ва “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ махсус воситалар, шу жумладан, электрошокер қурилмаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/01/22485468_164:0:1117:715_1920x0_80_0_0_deae76bce9ef1eb5253d3691611ac2e8.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент иибб электрошокер
тошкент иибб электрошокер
Тошкент ИИББ ходимлари электрошокер билан қуролланишмоқда
Пойтахтда ИИББ ходимлари фаол қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан электошокер қўллашни бошлашди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Тошкент шаҳар ИИББ ходимлари жамоат тартибини сақлаш, жиноятларнинг олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикаси мақсадида электрошокер билан таъминланишмоқда. Бу ҳақда пойтахт ИИББ матбуот хизмати
хабар бермоқда. Ички ишлар вазирининг тегишли буйруғи асосида аксарият ходимлар билан ўқув машғулотлари ўтказилган. Синов имтиҳонларини муваффақиятли топширган ходимларга сертификатлар топширилган.
Қайд этилишича, электрошокер органлари ходимининг қонуний талабларига бўйсунмаган ёки унга фаол қаршилик кўрсатган шахсларга нисбатан қўлланилиши мумкин.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари Ўзбекистоннинг “Қурол тўғрисида”ги ва “Ички ишлар органлари тўғрисида”ги қонунларига мувофиқ махсус воситалар, шу жумладан, электрошокер қурилмаларидан фойдаланиш ҳуқуқига эгадирлар.