https://sputniknews.uz/20220201/tibbiyot-muassasalarida-ortiqcha-qogozbozlikka-chek-qoyildi--22477003.html
Тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилди
Тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилди
Sputnik Ўзбекистон
1 февралдан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.
2022-02-01T10:18+0500
2022-02-01T10:18+0500
2022-02-01T10:18+0500
соғлиқни сақлаш вазирлиги (ссв)
жамият
тиббиёт муассаси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/59/14175963_0:65:1280:785_1920x0_80_0_0_73d2f4c87d7a3ac56f082d108278ecf1.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Бугун, 1 февралдан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи қабул қилинди.Вазирлик томонидан тузилган ишчи гуруҳ фойдали бўлмаган ҳужжат ва ҳисобот шаклларини қисқартириш юзасидаги вазиятни чуқур ўрганиб, мавжуд 26 турдаги журнал ва 33 турдаги ҳисобот шаклларидан бир қисми амалиётда кераксиз, деган хулосага келган.Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилди.“Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ортиқча қоғозбозлик, яъни, ҳисоботу ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки бош вазифаси бўлган беморларни даволашга йўналтиради”, - дея хулоса қилинади хабарда.ССВ шифохоналардаги ортиқча қоғозбозликни қисқартиришга киришди
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1417/59/14175963_74:0:1207:850_1920x0_80_0_0_71d0d4dd22dfaf16a411dec9d45c116a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rosiya Segodnya“
тиббиёт муассасалари қоғозбозлик
тиббиёт муассасалари қоғозбозлик
Тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилди
Юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилди. Қолган 14 тасидан 10 таси соддалаштирилди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Бугун, 1 февралдан бирламчи тиббиёт муассасаларида ортиқча қоғозбозликка чек қўйилиб, янги тартибда иш юритилади. Бу ҳақда соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи
қабул қилинди. Вазирлик томонидан
тузилган ишчи гуруҳ фойдали бўлмаган ҳужжат ва ҳисобот шаклларини қисқартириш юзасидаги вазиятни чуқур ўрганиб, мавжуд 26 турдаги журнал ва 33 турдаги ҳисобот шаклларидан бир қисми амалиётда кераксиз, деган хулосага келган.
“Шу йил 1 февралдан кўп тармоқли марказий поликлиника, оилавий поликлиника ва оилавий шифокор пунктларида юритиладиган 26 турдаги тиббий ҳисоб журналларидан 14 таси қолдирилди. Қолган 14 тасидан 10 таси соддалаштирилди. 33 турдаги тиббий карта ва бланкалар эса 14 тагача қисқартирилди”, - дейилган хабарда.
Шунингдек, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар билан тасдиқланмаган тиббий ҳисоб ҳужжат шаклларидан фойдаланиш қатъиян ман этилди.
“Энди шифокор ва ҳамширалар асосий вақтини ортиқча қоғозбозлик, яъни, ҳисоботу ҳужжатлар тўлдиришга эмас, балки бош вазифаси бўлган беморларни даволашга йўналтиради”, - дея хулоса қилинади хабарда.