https://sputniknews.uz/20220201/pornografiya-va-behayolik-ikki-mingdan-ortiq-qonunbuzarlik-holati-aniqlandi-22489679.html
Порнография ва беҳаёлик: икки мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланди
Порнография ва беҳаёлик: икки мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланди
Sputnik Ўзбекистон
Биргина 2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра миллий домен маконидаги 289 та веб-сайтда порнография, 91 та веб-сайтда эса беҳаёлик ва маънавий бузуқлик тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган.
2022-02-01T19:01+0500
2022-02-01T19:01+0500
2022-02-01T19:01+0500
жамият
ўзбекистон
интернет
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0f/16000356_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_08d2941e24d4b941b3da9b071378aa2a.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, Қўмита экспертлари, доимий комиссиялар раислари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда “Facebook”да 4,7 млн, “Instagram” да 3,7 млн, “Linkedln”да 288 минг, “Телеграм”да 18 млн, “Odnoklassniki”да 16,7 млн, “Twitter”да 51,6 минг ва “В-контакте”да 2,6 млн фойдаланувчилар мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилмоқда.Сенат хабарида ёзилишича, кейинги вақтларда бутунжаҳон Интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот материалларини бериб бориш, болаларни Интернетдаги турли ахборот хуружларидан ҳимоялашга қаратилган электрон шаклда иллюстрация қўлланмалари яратиш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаган.“Википедия” платформасида Ўзбекистон ҳақида маълумотлар камлиги ёки эскилиги, оммабоп онлайн платформаларда мамлакатимиз ҳақида сифатли форматдаги тарихий кино ва бадиий фильмлар етишмаслиги туфайли ёшлар ва вояга етмаганларнинг маънавиятга зид турли хорижий контентларга қизиқиши тобора ортмоқда.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/02/0f/16000356_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_9e3e3ca59070336e3c24d71e2fc1a2a5.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
порнография ва беҳаёлик: икки мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланди
порнография ва беҳаёлик: икки мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланди
Порнография ва беҳаёлик: икки мингдан ортиқ қонунбузарлик ҳолати аниқланди
Миллий домен маконидаги 289та веб-сайтда порнография, 91та веб-сайтда эса беҳаёлик аниқланди.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Олий Мажлис Сенатининг Ахборот сиёсати ва давлат органларида очиқликни таъминлаш масалалари қўмитасининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди. Унда сенаторлар, Қўмита экспертлари, доимий комиссиялар раислари, Ёшлар парламенти аъзолари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
“Биргина 2021 йилнинг декабрь ҳолатига кўра миллий домен маконидаги 289 та веб-сайтда порнография, 91 та веб-сайтда эса беҳаёлик ва маънавий бузуқлик тарғиботига хизмат қилиши мумкин бўлган ҳолатлар аниқланган бўлиб, 2097 та қонунбузарлик ҳолати қайд этилган”, - дейилган хабарда.
Статистик маълумотларга кўра, Ўзбекистонда “Facebook”да 4,7 млн, “Instagram” да 3,7 млн, “Linkedln”да 288 минг, “Телеграм”да 18 млн, “Odnoklassniki”да 16,7 млн, “Twitter”да 51,6 минг ва “В-контакте”да 2,6 млн фойдаланувчилар мавжуд бўлиб, уларнинг кўпчилигини ёшлар ташкил қилмоқда.
Сенат хабарида ёзилишича, кейинги вақтларда бутунжаҳон Интернет тармоғи ва ижтимоий тармоқларда ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялашга қаратилган тарғибот материалларини бериб бориш, болаларни Интернетдаги турли ахборот хуружларидан ҳимоялашга қаратилган электрон шаклда иллюстрация қўлланмалари яратиш борасидаги ишлар етарли даражада олиб борилмаган.
“Википедия” платформасида Ўзбекистон ҳақида маълумотлар камлиги ёки эскилиги, оммабоп онлайн платформаларда мамлакатимиз ҳақида сифатли форматдаги тарихий кино ва бадиий фильмлар етишмаслиги туфайли ёшлар ва вояга етмаганларнинг маънавиятга зид турли хорижий контентларга қизиқиши тобора ортмоқда.