https://sputniknews.uz/20220201/ozbekiston-biatlon-federatsiyasi-22490002.html
Ўзбекистон биатлон федерацияси рўйхатдан ўтказилди
Ўзбекистон биатлон федерацияси рўйхатдан ўтказилди
Sputnik Ўзбекистон
Янги федерациянинг асосий мақсади мамлакат ҳудудида биатлон спорт турини ривожлантириш, оммавийлаштириш ва у билан шуғулланувчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
2022-02-01T18:40+0500
2022-02-01T18:40+0500
2022-02-01T18:40+0500
спорт
ўзбекистон биатлон федерацияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/01/22488961_0:112:3247:1938_1920x0_80_0_0_b58587848c01ab987cdfbe32374d83a3.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Адлия вазирлиги Ўзбекистон биатлон федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби хабар берди.Бу ташкилотнинг асосий мақсади мамлакат ҳудудида биатлон спорт турини ривожлантириш, оммавийлаштириш ва у билан шуғулланувчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.Шунингдек, янги федерация ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ўз аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.Биатлон – қишки Олимпиада спорт тури саналади. У ўзида чанғи пойгалари ва сойли милтиқдан ўқ отишни мужассам этган.Президентнинг Янги Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисидаги фармонида 2026 йилга қадар қишки спорт турларини ривожлантириш белгиланган. Миллий жамоа аъзолари шакллантирилиб, 2023 йилдан бошлаб ҳалқаро мусобақаларда уларнинг иштироки таъминланади. Ўзбекистон 2026 йилдаги қишки Олимпия ўйинларига камида 10 та лицензияни қўлга киритишни мақсад қилган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/01/22488961_257:0:2988:2048_1920x0_80_0_0_356be5dd3b08366af86aef5439663bd4.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ўзбекистон биатлон федерацияси биатлон спорт тури шуғуллланиш қишки спорт тури
ўзбекистон биатлон федерацияси биатлон спорт тури шуғуллланиш қишки спорт тури
Ўзбекистон биатлон федерацияси рўйхатдан ўтказилди
Ташкилотнинг асосий мақсади мамлакатда биатлон спорт турини ривожлантириш, оммавийлаштириш ва у билан шуғулланувчиларнинг манфаатларини ҳимоя қилиш.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Адлия вазирлиги Ўзбекистон биатлон федерациясини давлат рўйхатидан ўтказди. Бу ҳақда вазирлик матбуот котиби
хабар берди. Бу ташкилотнинг асосий мақсади мамлакат ҳудудида биатлон спорт турини ривожлантириш, оммавийлаштириш ва у билан шуғулланувчиларнинг қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат.
Шунингдек, янги федерация ёш спортчиларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди ўз аъзоларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилади.
Биатлон – қишки Олимпиада спорт тури саналади. У ўзида чанғи пойгалари ва сойли милтиқдан ўқ отишни мужассам этган.
Президентнинг Янги Ўзбекистоннинг 2022−2026 йилларга мўлжалланган Тараққиёт стратегияси тўғрисидаги фармонида 2026 йилга қадар қишки спорт турларини ривожлантириш белгиланган. Миллий жамоа аъзолари шакллантирилиб, 2023 йилдан бошлаб ҳалқаро мусобақаларда уларнинг иштироки таъминланади. Ўзбекистон 2026 йилдаги қишки Олимпия ўйинларига камида 10 та лицензияни қўлга киритишни мақсад қилган.