https://sputniknews.uz/20220201/hukumatga-gaz-ballonli-transport-vositalari-xavfsizligi-boyicha-senat-sorovi-yuboriladi-22487625.html
Ҳукуматга газ баллонли транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича Сенат сўрови юборилади
Ҳукуматга газ баллонли транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича Сенат сўрови юборилади
Sputnik Ўзбекистон
Олий Мажлис Сенати газ баллонлари ўрнатилган транспортларнинг хавфсизлиги бўйича ҳукуматга сўров юборади.
2022-02-01T16:28+0500
2022-02-01T16:28+0500
2022-02-01T16:28+0500
сиёсат
газ портлаши
сўров
ўзбекистон олий мажлиси сенати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/01/22487554_0:75:1440:885_1920x0_80_0_0_e3e0e0e24f0daceb78ded714652ce1d9.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Олий Мажлис Сенати газ баллонлари ўрнатилган транспортларнинг хавфсизлиги бўйича ҳукуматга сўров юборади. Сўровни тайёрлаш тўғрисидаги масала 1 февраль куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси йиғилишида кўриб чиқилди.Маълумотларга кўра, 2021 йил давомида республика бўйича газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситаларида 14 та портлаш ва 2 та ёнғин чиқиш содир бўлган. Уларда 9 киши жароҳатланган ва 14 киши ҳалок бўлган.Шунингдек, йиғилишда автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларида газ баллонларини тўлдиришда белгиланган талаб ва тартибларни бузиш ҳолатлари кўплаб учраётгани қайд этилди.Қашқадарёда “Lacetti” автомобилидаги газ баллони портлаб кетдиСенаторларнинг таъкидлашича, газ баллонларини автомобилларга ўрнатиш ва тегишли ускуналарни синовдан ўтказиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатилмаган. Газ баллонларининг техник синовдан ўтказилгани тўғрисида қалбаки далолатномалар расмийлаштириш ҳолатлари ҳам бор.Сўров юбориш масаласи 3 февраль куни ўтказиладиган Сенатнинг 23-ялпи мажлисида кўриб чиқилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/02/01/22487554_80:0:1360:960_1920x0_80_0_0_5bcc2b47bd2c4fc720368855039eb69a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
сенат сўрови ҳукумат газ баллонли транспорт воситалари
сенат сўрови ҳукумат газ баллонли транспорт воситалари
Ҳукуматга газ баллонли транспорт воситалари хавфсизлиги бўйича Сенат сўрови юборилади
Ўтган йили газ баллонлари ўрнатилган автомобилларда 14 та портлаш ва 2 та ёнғин чиқиш содир бўлган. Бу 14 кишининг умрига зомин бўлган.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Олий Мажлис Сенати газ баллонлари ўрнатилган транспортларнинг хавфсизлиги бўйича ҳукуматга сўров юборади. Сўровни тайёрлаш тўғрисидаги масала 1 февраль куни Сенатнинг Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитаси йиғилишида кўриб
чиқилди.
Маълумотларга кўра, 2021 йил давомида республика бўйича газ баллонлари ўрнатилган транспорт воситаларида 14 та портлаш ва 2 та ёнғин чиқиш содир бўлган. Уларда 9 киши жароҳатланган ва 14 киши ҳалок бўлган.
Шунингдек, йиғилишда автомобилларни газ билан тўлдириш компрессор станцияларида газ баллонларини тўлдиришда белгиланган талаб ва тартибларни бузиш ҳолатлари кўплаб учраётгани қайд этилди.
Сенаторларнинг таъкидлашича, газ баллонларини автомобилларга ўрнатиш ва тегишли ускуналарни синовдан ўтказиш билан шуғулланувчи хўжалик юритувчи субъектлар фаолияти устидан таъсирчан назорат ўрнатилмаган. Газ баллонларининг техник синовдан ўтказилгани тўғрисида қалбаки далолатномалар расмийлаштириш ҳолатлари ҳам бор.
Сўров юбориш масаласи 3 февраль куни ўтказиладиган Сенатнинг 23-ялпи мажлисида кўриб чиқилади.