https://sputniknews.uz/20220201/firdavs-abduxoliqovga-nisbatan-mamuriy-ish-ochildi-22491441.html
Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш очилди
Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш очилди
Sputnik Ўзбекистон
Бош прокуратура Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўз оила аъзоларига тегишли телеканалга давлат буюртмаларини бергани юзасидан маъмурий иш очилди.
2022-02-01T19:01+0500
2022-02-01T19:01+0500
2022-02-01T19:01+0500
жамият
фирдавс абдухолиқов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1409/12/14091211_0:0:3072:1728_1920x0_80_0_0_16dee64e3dd9006d306875e246216be3.jpg
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўз оила аъзоларига тегишли телеканалга давлат буюртмаларини бергани юзасидан маъмурий иш очилди.Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим этган ҳужжатлар Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилган ва Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилган.Бош прокуратура ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Чилонзор судига юборган. Бу ишни 2 февраль куни кўриб чиқиш белгиланган.Аввалроқ Фирдавс Абдуҳолиқов Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий Ассоциацияси бошқарув раиси лавозимидан ўз хоҳиши билан кетган эди. Унинг ўрнига Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа ассоциация раҳбари этиб сайланди.Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги можароларАввалроқ ижтимоий тармоқда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва “Sevimli” телеканали ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўлаётгани тўғрисида хабар тарқалган эди.Кинематография агентлиги ва “Sevimli” ўртасидаги манфаатлар тўқнашуви тасдиқландиКоррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказди ва натижаларини маълум қилди.Ўрганиш натижаларига кўра, Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган."Сабрия" сериали бўйича ўтказилган экспертиза натижалари эълон қилинди“Кинематография агентлиги бош директори Ф.Ф.Абдухолиқов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган”, - дейилган эди хабарда.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1409/12/14091211_310:0:3041:2048_1920x0_80_0_0_0385cace98cdd903208dd54fd518b9b3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
кинематография агентлиги бош директори фирдавс абдухолиқов маъмурий иш фирдавс абдухолиқов билан боғлиқ можаро бош прокуратура
кинематография агентлиги бош директори фирдавс абдухолиқов маъмурий иш фирдавс абдухолиқов билан боғлиқ можаро бош прокуратура
Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий иш очилди
Кинематография агентлиги бош директорига қарши давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш моддаси билан маъмурий иш очилган.
ТОШКЕНТ, 1 фев — Sputnik. Кинематография агентлиги бош директори Фирдавс Абдухолиқов ўз оила аъзоларига тегишли телеканалга давлат буюртмаларини бергани юзасидан маъмурий иш очилди.
Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдиновнинг маълум қилишича, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги тақдим этган ҳужжатлар Бош прокуратура томонидан ўрганиб чиқилган ва Фирдавс Абдухолиқовга нисбатан маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида иш қўзғатилган.
Абдухолиқовга нисбатан МЖтКнинг 175−8-моддаси 4-қисми (Давлат харидлари тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) билан иш очилган. Бу модда билан Кинематография агентлиги бош директори БҲМнинг 20 бараваридан (5,4 млн сўм) 30 бараваригача (8,1 млн сўм) миқдорда жаримага тортилиши мумкин.
Бош прокуратура ҳужжатларни кўриб чиқиш учун Жиноят ишлари бўйича Чилонзор судига юборган. Бу ишни 2 февраль куни кўриб чиқиш
белгиланган.Аввалроқ Фирдавс Абдуҳолиқов Ўзбекистон Электрон оммавий ахборот воситалари миллий Ассоциацияси бошқарув раиси лавозимидан ўз хоҳиши билан кетган эди. Унинг ўрнига Ўзбекистон журналистика ва оммавий коммуникациялар университети ректори, Халқаро пресс-клуб раиси Шерзодхон Қудратхўжа ассоциация
раҳбари этиб сайланди.Фирдавс Абдухолиқов атрофидаги можаролар
Аввалроқ ижтимоий тармоқда Кинематография агентлиги директори Фирдавс Абдухолиқов ва “Sevimli” телеканали ўртасида манфаатлар тўқнашуви бўлаётгани тўғрисида хабар тарқалган эди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилганлиги ҳолатлари бўйича ўрганиш ўтказди ва натижаларини маълум қилди.
Ўрганиш натижаларига кўра, Кинематография агентлиги томонидан шартномалар тузилишида ва давлат субсидияси маблағларининг тақсимланишида манфаатлар тўқнашувига йўл қўйилгани аниқланган.
“Кинематография агентлиги бош директори Ф.Ф.Абдухолиқов яқин қариндошлари таъсисчилигидаги МЧЖнинг манфаатларини кўзлаб, давлат бюджетидан жуда кўп миқдордаги пул маблағларининг ажратилишига эришиб, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўйган”, - дейилган эди
хабарда.