https://sputniknews.uz/20220131/shavkat-mirziyoev-63-nafar-mahkumni-avf-etdi-22474103.html
Шавкат Мирзиёев 63 нафар маҳкумни авф этди
Шавкат Мирзиёев 63 нафар маҳкумни авф этди
Sputnik Ўзбекистон
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
2022-01-31T20:42+0500
2022-01-31T20:42+0500
2022-01-31T20:42+0500
жамият
ўзбекистон
шавкат мирзиёев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/357/80/3578061_20:0:982:541_1920x0_80_0_0_ac3f179d73d8737be63f5c4fcfe607b4.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо муддатини ўтаётган 63 нафар фуқаро афв этилди.Афв этилган шахсларнинг 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этади.
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/357/80/3578061_140:0:861:541_1920x0_80_0_0_ae72ee4b104670eef2b4b787c5305ac3.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев 63 нафар маҳкумни авф этди
шавкат мирзиёев 63 нафар маҳкумни авф этди
Шавкат Мирзиёев 63 нафар маҳкумни авф этди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 63 нафар маҳкумни авф этди.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев “Озодликдан маҳрум этиш жазосини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Фармонга мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 93-моддаси 23-бандига асосан билиб-билмай жиноят содир этган, ҳозирги вақтда қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган, жазо муддатини ўтаётган 63 нафар фуқаро афв этилди.
Афв этилган шахсларнинг 44 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинади. Шунингдек, 19 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилади.
Афв этилганларнинг 2 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар ташкил этади.