https://sputniknews.uz/20220131/rossiya-ozbekistondan-qishloq-xojaligi-korxonalari-uchun-ishchi-soradi-22469677.html
Россия Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ишчи сўради
Россия Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ишчи сўради
Sputnik Ўзбекистон
Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонга ўзбекистонликларни қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги ишларга жалб қилишга оид сўров юборди.
2022-01-31T17:20+0500
2022-01-31T17:20+0500
2023-04-05T18:36+0500
миграция
ўзбекистон
мигрантлар
қишлоқ хўжалиги вазирлиги
россия
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1f/22470117_0:161:3071:1888_1920x0_80_0_0_716b7c56d53b59505c21f7732502b8ef.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонга ўзбекистонликларни қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги ишларга жалб қилишга оид сўров юборди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакатнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили сўзларига таянган ҳолда хабар қилмоқда.2021 йил кузидан буён икки мамлакат ўртасида Ўзбекистондан ишчиларни Россия қурилишларига олиб келиш бўйича пилот дастури амал қилади.Декабрь ойида Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги республиканинг мингдан зиёд фуқароларини ўша пилот лойиҳа доирасида агросаноат мажмуалари корхоналаридаги ишларга жалб қилиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаганди.Қайд этилишича, ишга жойлашиш учун фуқароларга махсус тиббиёт картаси лозим бўлади. У озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига киришга керак.“Бу томонларини ҳозир аниқлаштиряпмиз. Келаси ҳафта аниқ маълумот бўлади, февралда, ўйлайманки, бу лойиҳа ҳам ишга туширилади”, - деди РИА Новости суҳбатдоши.Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, ишчи кучлар кўпроқ сабзавотчилик, боғдорчилик, паррандачилик, чорвачилик ҳамда озиқ-овқат ва қайта ишловчи саноатга керак.Ўзбекистонлик мигрантларни Россия қишлоқ хўжалиги ишларига жалб қилишмоқчи
ўзбекистон
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1f/22470117_170:0:2901:2048_1920x0_80_0_0_e15e408396d57328c93fcafc89e9b24d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
россия ўзбекистон қишлоқ хўжалиги мигрантлар ишчи
россия ўзбекистон қишлоқ хўжалиги мигрантлар ишчи
Россия Ўзбекистондан қишлоқ хўжалиги корхоналари учун ишчи сўради
17:20 31.01.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистон фуқароларини Россиядаги ишга жалб қилиш лойиҳасига қўшилиши мумкин.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонга ўзбекистонликларни қишлоқ хўжалиги корхоналаридаги ишларга жалб қилишга оид сўров юборди. Бу ҳақда РИА Новости мамлакатнинг Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги вакили сўзларига таянган ҳолда
хабар қилмоқда. 2021 йил кузидан буён икки мамлакат ўртасида Ўзбекистондан ишчиларни Россия қурилишларига олиб келиш бўйича пилот дастури амал қилади.
Декабрь ойида Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги республиканинг мингдан зиёд фуқароларини ўша пилот лойиҳа доирасида агросаноат мажмуалари корхоналаридаги ишларга жалб қилиш тўғрисида ҳукумат қарори лойиҳасини тайёрлаганди.
“Қурилиш вазирлигидан ташқари пилот лойиҳасида Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳам иштирок этади. Улар расман билдиришди (хоҳиш – таҳр). Биз ҳозир улардан кишилар сонини кутяпмиз” – деган агентлик вакили.
Қайд этилишича, ишга жойлашиш учун фуқароларга махсус тиббиёт картаси лозим бўлади. У озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналарига киришга керак.
“Бу томонларини ҳозир аниқлаштиряпмиз. Келаси ҳафта аниқ маълумот бўлади, февралда, ўйлайманки, бу лойиҳа ҳам ишга туширилади”, - деди РИА Новости суҳбатдоши.
Россия Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳисоб-китобига кўра, ишчи кучлар кўпроқ сабзавотчилик, боғдорчилик, паррандачилик, чорвачилик ҳамда озиқ-овқат ва қайта ишловчи саноатга керак.