https://sputniknews.uz/20220131/moskva-prokurori-migrantlarni-genom-boyicha-royxatga-olishni-taklif-qildi-22457140.html
Москва прокурори мигрантларни геном бўйича рўйхатга олишни таклиф қилди
Москва прокурори мигрантларни геном бўйича рўйхатга олишни таклиф қилди
Sputnik Ўзбекистон
Москва прокурори меҳнат мигрантларини геном бўйича рўйхатга олиш тартибини жорий этишни таклиф қилди
2022-01-31T05:00+0500
2022-01-31T05:00+0500
2023-04-05T18:36+0500
россия
москва
мигрантлар
миграция
геном бўйича рўйхат
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1430/48/14304855_0:171:3033:1877_1920x0_80_0_0_52da1d54bb2e04f4242f0ca5a2904a56.jpg
Москва прокурори меҳнат мигрантларини геном бўйича рўйхатга олиш тартибини жорий этишни таклиф қилди. Денис Попов бундай таклифни “Российская газета”га берган интервьюсида айтди.Унинг сўзларига кўра, меҳнат мигрантлари орасида жиноятчиликка қарши геном бўйича рўйхатга олиш процедураси ёрдамида курашиш керак. Қонунни бузган хорижликлар мамлакатдан чиқариб юборилади. Бироқ, улар бошқа исм ва фамилияларга олинган янги паспортлар билан Россияга қайтиб келишади. Ўтган йили 800та шундай ҳолат аниқланди.Геном бўйича рўйхатга олиш - бу Россия Федерацияси фуқаролари, шунингдек, мамлакатда яшовчи чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биологик материалларини рўйхатга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш.Биологик материал деганда геном бўйича маълумотларни ўз ичига олган инсон тўқималари тушунилади: унинг ДНК қисмлари.Ўтган йилнинг ноябр ойида Россия Тергов қўмитаси раҳбари меҳнат мигрантлари учун ДНК рўйхатидан ўтиш процедурасини жорий этишни таклиф қилганди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1430/48/14304855_152:0:2881:2047_1920x0_80_0_0_469f698a995ee738a333ff67c86c2a60.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
мигрантларни геном бўйича рўйхатга олишни таклиф қилди
мигрантларни геном бўйича рўйхатга олишни таклиф қилди
Москва прокурори мигрантларни геном бўйича рўйхатга олишни таклиф қилди
05:00 31.01.2022 (янгиланди: 18:36 05.04.2023) Москва прокурори меҳнат мигрантларини геном бўйича рўйхатга олиш тартибини жорий этишни таклиф қилди.
Москва прокурори меҳнат мигрантларини геном бўйича рўйхатга олиш тартибини жорий этишни таклиф қилди. Денис Попов бундай таклифни “Российская газета”га берган интервьюсида айтди.
Унинг сўзларига кўра, меҳнат мигрантлари орасида жиноятчиликка қарши геном бўйича рўйхатга олиш процедураси ёрдамида курашиш керак.
Қонунни бузган хорижликлар мамлакатдан чиқариб юборилади. Бироқ, улар бошқа исм ва фамилияларга олинган янги паспортлар билан Россияга қайтиб келишади. Ўтган йили 800та шундай ҳолат аниқланди.
"Бу вазиятни фақатгина Москвага келаётган барча меҳнат мигрантларининг геном бўйича рўйхатга олиниши тубдан ўзгартириши мумкин. Айтганча, бу ўтган йиллар давомида кўплаб очилмаган жиноятларни ҳам фош этишга ёрдам беради", - деб таъкидлади прокурор.
Геном бўйича рўйхатга олиш - бу Россия Федерацияси фуқаролари, шунингдек, мамлакатда яшовчи чет элликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг биологик материалларини рўйхатга олиш, сақлаш ва улардан фойдаланиш.
Биологик материал деганда геном бўйича маълумотларни ўз ичига олган инсон тўқималари тушунилади: унинг ДНК қисмлари.
Ўтган йилнинг ноябр ойида Россия Тергов қўмитаси раҳбари меҳнат мигрантлари учун ДНК рўйхатидан ўтиш процедурасини жорий этишни таклиф қилганди.