https://sputniknews.uz/20220131/ishni-sudga-qadar-yuritishda-yagona-tergov-axborot-tizimi-joriy-etiladi-22452208.html
Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади
Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади
Sputnik Ўзбекистон
“Ишни судга қадар юритишда ягона идоралараро электрон ҳамкорлик тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
2022-01-31T06:07+0500
2022-01-31T06:07+0500
2022-01-31T06:07+0500
жамият
суд
тергов
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1e/22452492_345:610:2300:1709_1920x0_80_0_0_80556505c70bfed62592b959d9d56b0f.jpg
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда ишни судга қадар юритиш масалалари бўйича “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” ягона ахборот тизими (Ягона тергов ахборот тизими) жорий этилади. Бу президент 2022 йил 28 январь куни имзолаган янги қарорда кўзда тутилган.Ягона тергов ахборот тизими орқали ишни судга қадар юритиш масалаларида электрон ҳужжат алмашиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:Ягона тергов ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашуви, унинг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун Бош прокуратура масъул ҳисобланади.Қарор билан Ягона тергов ахборот тизими доирасида суриштирув ва тергов органлари билан электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.Суд-экспертлик илмий-тадқиқот институти ташкил этилдиШунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг электрон сўрови бўйича бепул асосда тақдим этилади.Қарорга мувофиқ, Мажбурий ижро бюросининг 2022 йил 1 майдан Ягона тергов ахборот тизими синов версияси, 2022 йил 1 августдан тўлиқ версияси ишга туширилади.Суриштирув ва тергов органлари ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари негизида ташкил этилади.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1e/22452492_895:673:2276:1709_1920x0_80_0_0_afd894a2bd0fb1a7b577fc592b2bfb2d.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
ишни судга қадар юритиш ягона тергов ахборот тизими
ишни судга қадар юритиш ягона тергов ахборот тизими
Ишни судга қадар юритишда ягона тергов ахборот тизими жорий этилади
Ягона тергов ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимининг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун Бош прокуратура масъул ҳисобланади.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Суриштирув ва дастлабки тергов органлари фаолиятини рақамлаштириш ҳамда ишни судга қадар юритиш масалалари бўйича “Электрон суриштирув ва дастлабки тергов” ягона ахборот тизими (Ягона тергов ахборот тизими) жорий этилади. Бу президент 2022 йил 28 январь куни имзолаган янги қарорда
кўзда тутилган. Ягона тергов ахборот тизими орқали ишни судга қадар юритиш масалаларида электрон ҳужжат алмашиш қуйидагилар томонидан амалга оширилади:
Давлат хавфсизлик хизмати;
Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ва Мажбурий ижро бюроси;
Миллий гвардиянинг суриштирув ва тергов органлари.
Ягона тергов ахборот тизимининг бошқа ахборот тизимлари билан интеграциялашуви, унинг узлуксиз ишлаши, ахборот хавфсизлиги таъминланиши учун Бош прокуратура масъул ҳисобланади.
Қарор билан Ягона тергов ахборот тизими доирасида суриштирув ва тергов органлари билан электрон ҳамкорликни амалга оширувчи давлат органлари ҳамда ташкилотлар рўйхати тасдиқланди.
Шунга кўра, жисмоний ва юридик шахслар ҳақидаги мавжуд маълумотлар суриштирув ва тергов органларининг электрон сўрови бўйича бепул асосда тақдим этилади.
Қарорга мувофиқ, Мажбурий ижро бюросининг 2022 йил 1 майдан Ягона тергов ахборот тизими синов версияси, 2022 йил 1 августдан тўлиқ версияси ишга туширилади.
Суриштирув ва тергов органлари ходимларининг рақамли саводхонлигини ва малакасини ошириш, уларни ахборот технологиялари ва ахборот хавфсизлиги бўйича ўқитиш Тошкент ахборот технологиялари университети ва унинг филиаллари негизида ташкил этилади.