Андижон вилоятида янги туғилган чақалоқ мурдаси топилди

© Sputnik / Рамиз БахтияровМашина ДПС
Машина ДПС - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 31.01.2022
Oбуна бўлиш
Андижонда 17 ёшли қиз янги туғилган чақалоғини қурилиши тугалланмаган бино орқасига ташлаб кетган.
ТОШКЕНТ, 31 янв — Sputnik. Андижон вилоятининг Жалақудуқ туманида чақалоқ ўлик ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.
Маълумотларга кўра, 2022 йилнинг 21 январь куни соат 09:30 ларда тумандаги "Жанубий Оламушук" шаҳарчаси, "Иттифоқ" маҳалласидаги кўп қаватли уйлар жойлашган ҳудуддан қиз жинсли янги туғилган чақалоқнинг жасади ташқи тан жароҳатларсиз топилган.
Олиб борилган терговга қадар текширув давомида чақалоқни вояга етмаган М.Ш. (2004 йилда туғилган) уйининг ёнидаги қурилиши тугалланмаган бино ичида 20 январь куни соат 23:00 ларда ўлик туғиб, унинг жасадини бинонинг орқа томонига ташлаб кетгани аниқланган.
Суд-тиббий экспертизаси илмий-амалий маркази Андижон филиалининг дастлабки маълумотномасида туғилган чақалоқ ўлик ҳомила экани кўрсатилган.
Чақалоқнинг ўлим сабабларини ва баданларида тан жароҳатлари ёки уларнинг излари бор-йўқлигини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.
Жалақудуқ туман прокуратураси терговга қадар текшириш ҳаракатларини давом эттирмоқда.
Янгиликлар лентаси
0