Тошкент ҳайвонот боғида қизчасини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берилди

© Пресс-служба Ташкентского зоопаркаКавказский бурый медведь Зузу
Кавказский бурый медведь Зузу - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 30.01.2022
Oбуна бўлиш
Аёл Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайди. Турмуш ўртоғи Россияга кетган ва ҳозир у билан бирга яшамайди.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги қизини айиқ қафасига ташлаб юборган аёл ҳақида маълумот берди.
Маълум қилинишича, у З.Т. исмли аёл ва 31 ёшда. Тошкент шаҳрининг Сергели туманида истиқомат қилади. Аёл 2018 йилда туғилган қизи ва яна бир фарзанди билан отасининг уйида яшаб келмоқда.
Аёл Тошкентдаги олий ўқув юртларидан бирида ўқитувчи бўлиб ишлайди. Турмуш ўртоғи Россияга кетган ва ҳозир у билан бирга яшамайди. Шу сабабли аёл руҳий тушкунликка тушиб қолган.
Мутасаддилар ажралиш ёқасига келиб қолга фуқаро З.Т.нинг оиласини яраштириш чораларини кўришган.
З.Т. 2021 йилда "аёллар дафтари"га киритилган ва унга уй-жой ва ажрим масаласида зарур ҳуқуқий маслаҳатлар берилган. Шунингдек, ҳомийлик маблағлари ҳисобидан унинг оиласига икки бор озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилган.
Ҳозирда ҳодисадан жабрланган қизга барча зарур тиббий ёрдамлар кўрсатилмоқда. Шунингдек, мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда ёш аёл номаълум сабабларга кўра кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборгани хабар қилинган эди. Ҳолат юзасидан жиноят иши очилган.
ССВ йиртқич қафасига ташлаб юборилган қизчанинг аҳволи тўғрисида маълумот берди. 2018 йилда туғилган қизчага дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг у Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назорати остида.
Янгиликлар лентаси
0