https://sputniknews.uz/20220130/sorovda-qatnashganlarning-81-foizi-korruptsiya-haqida-xabar-berishga-tayyorligini-bildirdi-22449749.html
Сўровда қатнашганларнинг 81 фоизи коррупция ҳақида хабар беришга тайёрлигини билдирди
Сўровда қатнашганларнинг 81 фоизи коррупция ҳақида хабар беришга тайёрлигини билдирди
Sputnik Ўзбекистон
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштироки борасида U-Report билан ҳамкорликда ўтказилган сўров натижаларини эълон қилди.
2022-01-30T12:30+0500
2022-01-30T12:30+0500
2022-01-30T12:30+0500
жамият
коррупция
сўров
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/19/20230840_0:78:1500:922_1920x0_80_0_0_35dcd8aec4b4be251e2b457675ba5db4.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштироки борасида U-Report билан ҳамкорликда ўтказган сўров натижалари эълон қилинди.Сўров мақсади ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштирокини қандай ҳис қилишларини билиб олиш бўлган.Натижалар шуни кўрсатдики, респодентларнинг:Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 81 фоизи Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга ёшларни жалб этишни коррупция даражасини пасайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.Респондентларни пора беришдан тўхтатадиган 4 та асосий сабаб:Қатнашчиларнинг 9 фоизи эса агар бошқа иложи бўлмаса, пора беришдан ҳеч нарса тўхтатмаслигини билдирган.Коррупцияга қарши курашиш учун масъул деб ҳисобланувчи ТОП-3 жавоблар:Қатнашчиларнинг 39 фоизи эса пора беришни коррупция деб ҳисобламайдиСўровнинг мақсади ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштирокига муносабатини аниқлаш бўлгани сабабли 7 дан 35 гача бўлган ёшлар танланган. Сўровда 16 189 киши қатнашган.Респондентларнинг ўртача ёши 21.5 ёшни ташкил этди. Бундан ташқари, респондентлар 7-15 ёшгача, 16-25 ёшгача ва 26-35 ёшгача бўлган ёш гуруҳларига бўлинган. 16-25 ёшдаги респондентлар кўпчиликни ташкил этди – 68,8 фоиз. Респондентларнинг кўпчилиги Навоий (17 фоиз), Самарқанд (11 фоиз) ва Бухоро вилоятларига (9 фоиз) тўғри келди. Энг кам иштирокчилар Сирдарё, Тошкент ва Жиззах вилоятларидан бўлди – 3 фоиз ва 4 фоиздан тўғри келди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/08/19/20230840_84:0:1417:1000_1920x0_80_0_0_497c90c1746f14b6bb066061a50dcc03.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
коррупция пора ўзбекистон сўров
коррупция пора ўзбекистон сўров
Сўровда қатнашганларнинг 81 фоизи коррупция ҳақида хабар беришга тайёрлигини билдирди
Сўровнинг мақсади ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштирокига муносабатини аниқлаш бўлгани сабабли 7 дан 35 гача бўлган ёшлар танланган.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Коррупцияга қарши курашиш агентлигининг ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштироки борасида U-Report билан ҳамкорликда ўтказган сўров натижалари
эълон қилинди. Сўров мақсади ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштирокини қандай ҳис қилишларини билиб олиш бўлган.
Натижалар шуни кўрсатдики, респодентларнинг:
51 фоизи коррупциянинг моҳиятини тўғри тушунади;
81 фоизи коррупцион ҳолатлар ҳақида хабар беришга тайёр;
46 фоизи атрофдагилар пора олиш/пора беришига салбий муносабатда.
Шунингдек, сўровда қатнашганларнинг 81 фоизи Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга ёшларни жалб этишни коррупция даражасини пасайтиришга ёрдам беради, деб ҳисоблайди.
Респондентларни пора беришдан тўхтатадиган 4 та асосий сабаб:
Эътиқодга зид келиши – 26 фоиз;
Қадриятларга/тарбияга зид эканлиги – 16 фоиз;
Жиноий жазодан қўрқиши - 9 фоиз.
Қатнашчиларнинг 9 фоизи эса агар бошқа иложи бўлмаса, пора беришдан ҳеч нарса тўхтатмаслигини билдирган.
Коррупцияга қарши курашиш учун масъул деб ҳисобланувчи ТОП-3 жавоблар:
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (33 фоиз);
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш идоралари (11 фоиз).
Қатнашчиларнинг 39 фоизи эса пора беришни коррупция деб ҳисобламайди
Сўровнинг мақсади ёшларнинг коррупцияга қарши курашдаги иштирокига муносабатини аниқлаш бўлгани сабабли 7 дан 35 гача бўлган ёшлар танланган. Сўровда 16 189 киши қатнашган.
Респондентларнинг ўртача ёши 21.5 ёшни ташкил этди. Бундан ташқари, респондентлар 7-15 ёшгача, 16-25 ёшгача ва 26-35 ёшгача бўлган ёш гуруҳларига бўлинган. 16-25 ёшдаги респондентлар кўпчиликни ташкил этди – 68,8 фоиз. Респондентларнинг кўпчилиги Навоий (17 фоиз), Самарқанд (11 фоиз) ва Бухоро вилоятларига (9 фоиз) тўғри келди. Энг кам иштирокчилар Сирдарё, Тошкент ва Жиззах вилоятларидан бўлди – 3 фоиз ва 4 фоиздан тўғри келди.