https://sputniknews.uz/20220130/qasim-jomart-toqaev-ozbek-va-qozoq-boylarini-solishtirdi-22448858.html
Қасим-Жомарт Тоқаев ўзбек ва қозоқ бойларини солиштирди
Қасим-Жомарт Тоқаев ўзбек ва қозоқ бойларини солиштирди
Sputnik Ўзбекистон
Қозоғистон президенти Қосим-Жомарт Тоқаев "Хабар 24" давлат телеканалига берган интервьюсида ўзбек ва қозоқ бойларини солиштирди.
2022-01-30T10:51+0500
2022-01-30T10:51+0500
2022-01-30T10:51+0500
дунёда
қасим-жомарт тоқаев
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1e/22448815_0:85:1620:996_1920x0_80_0_0_bc9c019b821a23b7a47142db961a5397.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев "Хабар 24" давлат телеканалига берган интервьюсида ўзбек ва қозоқ бойларини солиштирди.Қозоғистон раҳбарининг фикрича, ўзбекистонлик бойлар ўз ҳисобидан инфратузилма ва шифохоналар қурмоқда, қозоғистонликлар эса ўз юртига ҳужум қилмоқда.Қозоғистон бойлигининг ярмига атиги 162 киши эгалик қилади – ТоқаевҚозоғистондаги тартибсизликлар2022 йил 2 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида суюлтирилган газнинг нархи ошиши норозилик намойишларга сабаб бўлди. Норозилик тўлқини бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Қозоғистон президенти газ нархи ошишига қарши митинглар вақтида фуқароларни иғволарга берилмасликка чақирди. Ҳукумат истеъфога чиқарилди.Бироқ кўрилган чораларга қарамай, зўравонликнинг янада кучайиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга очиқ қаршиликка айланди. Ушбу ҳаракатлар маъмурий муассасалар, ички ишлар бўлимлари, тинч аҳоли, жумладан, тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчиларга оммавий қуролли ҳужумлар кўринишида кечди.Қозоғистонда 10 январь - миллий мотам куни5 январь куни Олмаотада маъмурий ва ҳарбий объектларга ҳужумлар уюштирилган, аэропорт эгаллаб олинган, йўловчи ва юк самолётлари ушлаб турилган. Олмаота шаҳар ички ишлар департаменти биноси атрофидаги жанг икки кеча давом этди.Тартибсизликлар ортидан бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди, аксилтеррор операция бошланди.Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар орасида радикал исломий гуруҳлар тарафида "қайноқ нуқталар"да жанговар қатнашиш тажрибасига эга бўлган бор.Республика ИИВ маълумотларига кўра, бу воқеаларда 17 нафар ҳарбий ҳалок бўлган, 1300 нафари яраланди. Қурбонларнинг умумий сони аниқланмоқда. Махсус операциялар давомида 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинган, 26 нафар қуролли жиноятчи ўлдирилган, яна 18 нафари ярадор қилинган.Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “террорчилик таҳдидини бартараф этишда” КХШТдан ёрдам сўради.Ташкилот тинчликпарвар кучларини Қозоғистондаги вазиятни яхшилаш учун мамлакатга юборди. Уларнинг Тинчликпарвар кучларининг қисқа муддатда Қозоғистонда бўлиш давридаги асосий вазифаси ўта муҳим стратегик объектларни қўриқлаш эди.13 январь куни Қозоғистондан КХШТ тинчликпарвар кучларини олиб чиқиш бошланди.Қозоғистон Бош прокуратураси оммавий тартибсизликлар, шунингдек, террорчилик актларини содир этиш бўйича тергов доирасида жиноий иш очган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e6/01/1e/22448815_90:0:1530:1080_1920x0_80_0_0_b08d1cef8eea92078ec299df27656f1a.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
қосим-жомарт тоқаев интервью ўзбек ва қозоқ олигархлари бойлари
қосим-жомарт тоқаев интервью ўзбек ва қозоқ олигархлари бойлари
Қасим-Жомарт Тоқаев ўзбек ва қозоқ бойларини солиштирди
Тоқаевнинг фикрича, ўзбекистонлик бойлар ўз ҳисобидан инфратузилма ва шифохоналар қурмоқда, қозоғистонликлар эса ўз юртига ҳужум қилмоқда.
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев "Хабар 24" давлат телеканалига берган
интервьюсида ўзбек ва қозоқ бойларини солиштирди.
Қозоғистон раҳбарининг фикрича, ўзбекистонлик бойлар ўз ҳисобидан инфратузилма ва шифохоналар қурмоқда, қозоғистонликлар эса ўз юртига ҳужум қилмоқда.
“Мен Ўзбекистондан ташқарида — чет элда катта пул ишлаб топган ўзбекистонлик бойларга разм соламан. Улар ватанига қайтиб келиб, ‘Ўзбек халқи учун нима қилайлик, қандай ёрдам берайлик?’ дея Ўзбекистон президентидан топшириқ сўраб олмоқда. Ва ўз маблағларидан касалхоналар қуриб, инфратузилмани барпо этмоқда. Ўзбек ва қозоқ олигархлари ўртасидаги катта фарқ шунда, бизникилар ўз ватанига шу ерда, қолаверса, хорижда туриб ҳужум қилмоқда", — дейди Тоқаев.
Қозоғистондаги тартибсизликлар
2022 йил 2 январь куни Қозоғистоннинг Манғистау вилоятида суюлтирилган газнинг нархи ошиши норозилик намойишларга
сабаб бўлди. Норозилик тўлқини бошқа шаҳарларга ҳам тарқалди. Қозоғистон президенти газ нархи ошишига қарши митинглар вақтида фуқароларни иғволарга берилмасликка чақирди. Ҳукумат истеъфога
чиқарилди.Бироқ кўрилган чораларга қарамай, зўравонликнинг янада кучайиши ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга очиқ қаршиликка айланди. Ушбу ҳаракатлар маъмурий муассасалар, ички ишлар бўлимлари, тинч аҳоли, жумладан, тиббиёт ходимлари, ўт ўчирувчиларга оммавий қуролли ҳужумлар кўринишида кечди.
5 январь куни Олмаотада маъмурий ва ҳарбий объектларга
ҳужумлар уюштирилган, аэропорт эгаллаб олинган, йўловчи ва юк самолётлари ушлаб турилган. Олмаота шаҳар ички ишлар департаменти биноси атрофидаги жанг икки кеча давом этди.
Тартибсизликлар ортидан бутун мамлакат бўйлаб 19 январгача фавқулодда ҳолат жорий этилди, аксилтеррор операция бошланди.
Дастлабки маълумотларга кўра, ҳужум қилганлар орасида радикал исломий гуруҳлар тарафида "қайноқ нуқталар"да жанговар қатнашиш тажрибасига эга бўлган бор.
Республика ИИВ маълумотларига кўра, бу воқеаларда 17 нафар ҳарбий
ҳалок бўлган, 1300 нафари яраланди. Қурбонларнинг умумий сони аниқланмоқда. Махсус операциялар давомида 4000 нафарга яқин террорчи ҳибсга олинган, 26 нафар қуролли жиноятчи ўлдирилган, яна 18 нафари ярадор қилинган.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев “террорчилик таҳдидини бартараф этишда” КХШТдан ёрдам сўради.
Ташкилот тинчликпарвар кучларини Қозоғистондаги вазиятни яхшилаш учун мамлакатга юборди. Уларнинг Тинчликпарвар кучларининг қисқа муддатда Қозоғистонда бўлиш давридаги асосий вазифаси ўта муҳим стратегик объектларни қўриқлаш эди.
13 январь куни Қозоғистондан КХШТ тинчликпарвар кучларини
олиб чиқиш бошланди.Қозоғистон Бош прокуратураси оммавий тартибсизликлар, шунингдек, террорчилик актларини содир этиш бўйича тергов доирасида жиноий иш очган.