https://sputniknews.uz/20220130/qanday-biologik-faol-qoshimchalar-miya-uchun-zararli-22414760.html
Қандай биологик фаол қўшимчалар мия учун зарарли
Қандай биологик фаол қўшимчалар мия учун зарарли
Sputnik Ўзбекистон
Мутахассиснинг таъкидлашича, озиқ-овқатларда фойдаланиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг барчаси ҳам тавсия қилинганидек фойдали эмас.
2022-01-30T06:10+0500
2022-01-30T06:10+0500
2022-01-30T06:10+0500
бу қизиқ
шифокорлар тавсияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1109/23/11092327_0:165:3071:1892_1920x0_80_0_0_c79363f8900b38e6489589bb14594e84.jpg
Айнан қандай биологик қўшимчалар мия фаолиятига ёмон таъсир қилади? Бу ҳақида Sputnik радиосига тиббиёт фанлари номзоди Марина Аникина сўзлаб берди.Унинг сўзларига кўра, мия фаолиятини яхшилайдиган биологик фаол қўшимчалар психологик бузилишларга олиб келиши мумкин.“Мия фаолиятини яхшилашда тавсия қилинган ҳар қандай қўшимча салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки аввало мия фаолияти бузилганлиги сабабларини аниқлаш лозим. Ёки организм инфекцияга дучор бўлган, ёки меъёрдан ортиқча ишлаш сабаб бўлган. Чунки бундай вақтда мия ўзига ресурслар қидириш билан оввора бўлади. Агар мана шундай ноқулай вақтда дарҳол мия фаолиятини яхшиламоқчи бўлсангиз, ижобий таъсирдан кўра, салбий, яъни психотик реакция, асабийлашиш ва уйқу бузилиши мумкин”, - дея изоҳ берди мутахассис.Шифокор мисол тариқасида Гинкго билоба экстрактини келтириб ўтди. Ушбу экстракт қон айланишини яхшилайдиган ва мия ёшлигини сақлайдиган восита сифатида тавсия қилинади.“Шундай вазиятлар бўлганки, ўсмирлар ушбу экстрактни имтиҳондан олдин истеъмол қилган, таъсири эса аксинча бўлган, ёшларда психотик бузилишлар кузатилган. Бундай реакция деменция (хотира ёмонлашиши, ақлий фаолиятнинг бузилиши, одамлар ва предметларни таниш каби когнитив қобилиятнинг бузилиш билан келадиган касаллик)дан азият чекаётган қари инсонларда ҳам кузатилган”, - дея маълумот берди шифокор.Мутахассиснинг таъкидлашича, аксарият биологик фаол қўшимчалар тавсия қилинганидек яхши таъсир кўрсатмайди. Масалан, тиббиёт ходимлари Омега 3-6-9 тўйинган кислоталар комплексининг юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатмаслигини аниқлашди. Кардиология бўйича ўтказилган тадқиқотларга кўра, бу препарат ўз самарадорлигини кўрсатмаган. Шу сабаб энди ушбу препарат юрак ишемик касалликлари, церебрал артериялар атеросклерозни олдини оладиган восита сифатида тавсия қилинмайди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1109/23/11092327_340:0:3071:2048_1920x0_80_0_0_f2f1c3f8c3b28d1862c4caf8eea9feab.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
биологик фаол қўшимчалар мия
биологик фаол қўшимчалар мия
Қандай биологик фаол қўшимчалар мия учун зарарли
Мутахассиснинг таъкидлашича, озиқ-овқатларда фойдаланиладиган биологик фаол қўшимчаларнинг барчаси ҳам тавсия қилинганидек фойдали эмас.
Айнан қандай биологик қўшимчалар мия фаолиятига ёмон таъсир қилади? Бу ҳақида
Sputnik радиосига тиббиёт фанлари номзоди Марина Аникина сўзлаб берди.
Унинг сўзларига кўра, мия фаолиятини яхшилайдиган биологик фаол қўшимчалар психологик бузилишларга олиб келиши мумкин.
“Мия фаолиятини яхшилашда тавсия қилинган ҳар қандай қўшимча салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Чунки аввало мия фаолияти бузилганлиги сабабларини аниқлаш лозим. Ёки организм инфекцияга дучор бўлган, ёки меъёрдан ортиқча ишлаш сабаб бўлган. Чунки бундай вақтда мия ўзига ресурслар қидириш билан оввора бўлади. Агар мана шундай ноқулай вақтда дарҳол мия фаолиятини яхшиламоқчи бўлсангиз, ижобий таъсирдан кўра, салбий, яъни психотик реакция, асабийлашиш ва уйқу бузилиши мумкин”, - дея изоҳ берди мутахассис.
Шифокор мисол тариқасида Гинкго билоба экстрактини келтириб ўтди. Ушбу экстракт қон айланишини яхшилайдиган ва мия ёшлигини сақлайдиган восита сифатида тавсия қилинади.
“Шундай вазиятлар бўлганки, ўсмирлар ушбу экстрактни имтиҳондан олдин истеъмол қилган, таъсири эса аксинча бўлган, ёшларда психотик бузилишлар кузатилган. Бундай реакция деменция (хотира ёмонлашиши, ақлий фаолиятнинг бузилиши, одамлар ва предметларни таниш каби когнитив қобилиятнинг бузилиш билан келадиган касаллик)дан азият чекаётган қари инсонларда ҳам кузатилган”, - дея маълумот берди шифокор.
Мутахассиснинг таъкидлашича, аксарият биологик фаол қўшимчалар тавсия қилинганидек яхши таъсир кўрсатмайди. Масалан, тиббиёт ходимлари Омега 3-6-9 тўйинган кислоталар комплексининг юрак-қон томир тизимига фойдали таъсир кўрсатмаслигини аниқлашди.
Кардиология бўйича ўтказилган тадқиқотларга кўра, бу препарат ўз самарадорлигини кўрсатмаган. Шу сабаб энди ушбу препарат юрак ишемик касалликлари, церебрал артериялар атеросклерозни олдини оладиган восита сифатида тавсия қилинмайди.