https://sputniknews.uz/20220130/mirziyoev-elektr-energiyasi-bilan-bogliq-holatda-nimadan-kop-qorqqanini-aytdi-22449159.html
Мирзиёев электр энергияси билан боғлиқ ҳолатда нимадан кўп қўрққанини айтди
Мирзиёев электр энергияси билан боғлиқ ҳолатда нимадан кўп қўрққанини айтди
Sputnik Ўзбекистон
"Энг кўп Сирдарё ИЭС ёниб кетишидан қўрқдим": Шавкат Мирзиёев электр энергияси узилиши билан боғлиқ ҳолат ҳақида
2022-01-30T11:19+0500
2022-01-30T11:19+0500
2022-01-30T11:23+0500
сиёсат
шавкат мирзиёев
электр энергияси
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19867698_0:44:1280:764_1920x0_80_0_0_e6be3c533e8fcc1e295bbe00afc329ad.jpg
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилган электр энергияси билан боғлиқ ҳолатда энг кўп Сирдарё иссиклик электр станцияси (ИЭС) ёниб кетишидан қўрққанини билдирди. Бу “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувининг навбатдаги сонида маълум қилинди.Давлат раҳбари 26 январь куни бош прокурор, ички ишлар вазири, Миллий гвардия қўмондонига инсонлар орасида юриши ҳақида топшириқ берганини айтиб ўтди.Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Марказий Осиё энергетик ҳалқасида катта авария содир бўлган эди. Унда бир неча дақиқа ичида Қозоғистон жануби, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг аксарият шаҳарлари электр таъминотисиз қолди. Тошкентда метро тўхтатилди. Республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикди, барча аэропортлар бир неча соатга ёпиб қўйилди. 27 январь куни соат 16:00 да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти тўлиқ тикланди.Мирзиёев электр энергиясидаги узилишга муносабат билдирди28 январь куни Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоқларини бошқарувчи компанияси Марказий Осиёдаги блэкаутга Ўзбекистонда юз берган ҳодиса сабаб бўлганини маълум қилди. Компаниянинг хабарига кўра, 2022 йил 25 январ куни соат 11:59 да қисқа туташув туфайли Сирдарё ИЭСдаги 6та энергоблок бирданига ўчирилган.Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида ҳукумат комиссияси тузилган. Ҳозирча комиссиянинг якуний хулосаси эълон қилинмаган.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/07e5/07/1d/19867698_72:0:1209:853_1920x0_80_0_0_04bbc0baa737598bbaeb3dd28d5bdac2.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
шавкат мирзиёев электр энергияси билан боғлиқ ҳолат энг кўп сирдарё иэс ёниб кетишидан қўрқдим
шавкат мирзиёев электр энергияси билан боғлиқ ҳолат энг кўп сирдарё иэс ёниб кетишидан қўрқдим
Мирзиёев электр энергияси билан боғлиқ ҳолатда нимадан кўп қўрққанини айтди
11:19 30.01.2022 (янгиланди: 11:23 30.01.2022) Президент: бир кунда сочимиз неча фоизга оқарди? Кечаси билан неча марта гаплашдик?
ТОШКЕНТ, 30 янв — Sputnik. Президент Шавкат Мирзиёев мамлакатда кузатилган электр энергияси билан боғлиқ ҳолатда энг кўп Сирдарё иссиклик электр станцияси (ИЭС) ёниб кетишидан қўрққанини билдирди. Бу “Ўзбекистон 24” телеканалида эфирга узатилган “Менимча” кўрсатувининг навбатдаги сонида
маълум қилинди. Давлат раҳбари 26 январь куни бош прокурор, ички ишлар вазири, Миллий гвардия қўмондонига инсонлар орасида юриши ҳақида топшириқ берганини айтиб ўтди.
"Ҳеч ким кечаси билан ухлагани йўқ. Нимага ухламадик? Бирорта одамни йўқотмайлик, деб ҳаракат қилдик. Бундан ташқари агар салгина ножўя ҳаракат қилганимизда… Жуда катта хатар келди. Бир кунда ҳамма нарса ўчиб қолди. Агар газни секин бермаганимизда суви чиқиб кетди, буғи йўқ эди у ерда. Буғни пайдо қилиш учун газни салгина кўпайтирганимизда ёниб кетарди. Менинг энг катта қўрққаним станция (Сирдарё ИЭС – таҳр.) ёниб кетмасин, дедим. 1982 ёки 1983 йилда Сирдарёда олтита станция ёниб кетган эди. Агар ҳозир ҳам шунақа бўлганда нима қилардик? Бир киши ҳам ўлмасин, дедим. Ҳар дақиқада бош вазирга "одамларга боринг, гаплашинг", дедим. Бир кунда сочимиз неча фоизга оқарди? Кечаси билан неча марта гаплашдик?", — деди Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, 25 январь куни Марказий Осиё энергетик ҳалқасида катта авария
содир бўлган эди. Унда бир неча дақиқа ичида Қозоғистон жануби, Ўзбекистон ва Қирғизистоннинг аксарият шаҳарлари электр таъминотисиз қолди. Тошкентда метро тўхтатилди. Республикадаги барча поездлар ўз манзилларига кечикди, барча аэропортлар бир неча соатга ёпиб қўйилди. 27 январь куни соат 16:00 да Ўзбекистоннинг барча ҳудудларида электр энергияси таъминоти
тўлиқ тикланди.
28 январь куни Қозоғистоннинг KEGOC электр тармоқларини бошқарувчи компанияси Марказий Осиёдаги блэкаутга Ўзбекистонда юз берган ҳодиса сабаб бўлганини маълум қилди. Компаниянинг
хабарига кўра, 2022 йил 25 январ куни соат 11:59 да қисқа туташув туфайли Сирдарё ИЭСдаги 6та энергоблок бирданига ўчирилган.
Президент Шавкат Мирзиёевнинг тегишли топшириғи билан электр энергияси таъминотида юзага келган носозликлар сабабини аниқлаш ва бартараф этиш бўйича бош вазир ҳузурида
ҳукумат комиссияси тузилган. Ҳозирча комиссиянинг якуний хулосаси эълон қилинмаган.