Тожик-қирғиз чегарасида содир бўлган можаро оқибатлари- видео

Oбуна бўлиш
Тожикистон ва Қирғизистон чегарасида содир бўлган можарода Қирғизистондан 10та уй ва бир неча автомашиналар ёниб кетганини, Тожикистондан эса 10дан ортиқ одам қурбон бўлгани айтилмоқда.
ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Тожикистон ва Қирғизистоннинг белгиланмаган чегараси "Торт-Кочо" участкасида 27 январь куни қуролли можаро содир бўлган эди.
Қирғизистон томон маълумотига кўра 27 январ куни соат 19:30лар атрофида Тожикистон чегарачилари Ўш-Исфана автомобил йўли ва Исфара-Ворух автомобил йўли қисмини тўсиб қўйишди. Кейинчалик эса Тожикистон томон фуқаро уйларига ИИВ Ички қўшинларининг 707-сонли ҳарбий қисми биносини ўққа тутишади.
Қирғизистон томон 10та уй ва бир неча автомашиналар ёниб кетганини айтмоқда. Қирғизистон прокуратура ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши очган.
Тожикистон эса можарода 13 киши яралангани, 2 киши ҳалок бўлгани ҳақида маълум қилди.
Айни дамда томонлар ўт очишни тўлиқ тўхтатишга келишиб олдишган, йўллар қайта очилган.
Янгиликлар лентаси
0