https://sputniknews.uz/20220129/kommunal-xizmat-imtiyozlari-orniga-pul-beriladi---prezident-qarori-22441840.html
Коммунал хизмат имтиёзлари ўрнига пул берилади - президент қарори
Коммунал хизмат имтиёзлари ўрнига пул берилади - президент қарори
Sputnik Ўзбекистон
Кекса ёшли, ўзгалар парваришиги муҳтож шахсларга компенсация тўловлари тўланади. 
2022-01-29T12:45+0500
2022-01-29T12:45+0500
2022-01-29T12:47+0500
жамият
президент фармони
нафақа
уй-жой коммунал хизмати
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/1402/73/14027356_0:435:2048:1587_1920x0_80_0_0_9042367e64bdac1114cd2cda9d99dd59.jpg
ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Биринчи мартдан бошлаб уй-жой коммунал хизматлар бўйича тўлов учун имтиёзга эга бўлган шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. Бу ҳақида  28 январь куни имзоланган “Аҳолинниг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 58-сонли президент фармонида айтиб ўтилган.  Фармонга кўра, 2022 йил 1 мартдан:  Бунда, қўшимча тўлов пенция ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    2022
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    Sputnik Ўзбекистон
 info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
    кекса нафақа компенсация пул 
кекса нафақа компенсация пул 
Коммунал хизмат имтиёзлари ўрнига пул берилади - президент қарори
12:45 29.01.2022  (янгиланди: 12:47 29.01.2022) Кекса ёшли, ўзгалар парваришиги муҳтож шахсларга компенсация тўловлари тўланади. 
ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Биринчи мартдан бошлаб уй-жой коммунал хизматлар бўйича тўлов учун имтиёзга эга бўлган шахсларга компенсация тўлови жорий этилади. 
Бу ҳақида  28 январь куни имзоланган “Аҳолинниг ижтимоий ҳимояга муҳтож тоифаларини моддий қўллаб-қувватлаш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида”ги 58-сонли президент фармонида айтиб ўтилган.  
Фармонга кўра, 2022 йил 1 мартдан:  
уй-жой коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича имтиёзлар ўрнига ойлик компенсация пул тўловлари, уни олиш ҳуқуқига эга бўлган барча имтиёзли тоифадаги шахсларга, ушбу шахсларнинг пенсия (ижтимоий нафақа) олиши ёки олмаслиги ҳамда меҳнат фаолиятини олиб бориши ёки олиб бормаслигидан қатъи назар тўлаб борилади;  
ижтимоий нафақа олувчи ўзгалар парваришига муҳтож ёлғиз шахсларга компенсация тўлови жорий этилади.  Бунда, ҳар ойлик компенсация тўлови – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 45 фоизи (130 050 сўм) миқдорида тўланади.  
Ёши 100 га тўлган ва ундан ошган ижтимоий нафақа олувчи шахслар учун ҳар ойда – пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100 фоизи (289 минг сўм) миқдорида қўшимча тўлов белгиланади.  
Бунда, қўшимча тўлов пенция ва нафақа тайинланган ташкилот орқали республика бюджети ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштирилади.