Айиқ қафаси ичига ташлаб юборилган қизалоқнинг аҳволи яхши - ССВ

© Минздрав УзбекистанаДевочка которую сбросили в вольер к медведу под надзором врачей
Девочка которую сбросили в вольер к медведу под надзором врачей - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 29.01.2022
Oбуна бўлиш
Қизалоқ айни дамда Республика шошилинч тиббий ёрдам марказида шифокорлар назорати остида.
ТОШКЕНТ, 29 янв - Sputnik. Кеча Тошкент ҳайвонот боғида онаси айиқ қафаси ичига ташлаб юборган қизчанинг аҳволи яхши деб, хабар қилмоқда Своғлиқни сақлаш вазирлиги.
Маълум бўлишича, 2018 йилда туғилган қизалоққа дастлаб ҳайвонот боғи ҳамшираси биринчи ёрдам кўрсатади. Шундан сўнг у соат 13:30 ларда тез ёрдам машинасида Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига олиб келинган.
Қизалоқ енгил шок ҳолатида бўлган, баландликдан йиқилиш оқибатида очиқ бош мия жароҳати ва бош мия чайқалиши кузатилган. Шифохонада барча зарур тиббий кўриклардан зудлик билан ўтказилган. Ҳозирда унинг аҳволи яхши, тиббиёт ходимлари назоратида.
Эслатиб ўтамиз, кеча, 28 январь куни Тошкент ҳайвонот боғида мудҳиш ҳодиса юз берган эди. Соат тахминан 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра одамларнинг кўз олдида ўз қизини айиқ қафасига ташлаб юборган. Айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Ҳайвонот боғи ходимлари айиқни ички хонага олиб кириб қизалоқни чиқариб олишган.
Айни дамда Прокуратура томонидан ушбу ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди. Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди, деб хабар қилмоқда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси.
Тошкент ҳайвонот боғида аёл қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди
Янгиликлар лентаси
0