https://sputniknews.uz/20220128/toshkent-hayvonot-bogida-ayol-yosh-qizaloqni-ayiq-qafasiga-tashlab-yubordi-22437013.html
Тошкент ҳайвонот боғида аёл қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди
Тошкент ҳайвонот боғида аёл қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди
Sputnik Ўзбекистон
Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборди
2022-01-28T19:45+0500
2022-01-28T19:45+0500
2022-01-28T21:23+0500
ҳодисалар
тошкент
ҳайвонот боғи
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/668/81/6688158_0:84:1601:984_1920x0_80_0_0_6011694564bf758b39e9bcc4c7d560ed.jpg
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғида аёл қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборди, дея хабар қилди боғ матбуот хизмати.Қайд этилишича, 28 январь куни соат, тахминан, 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра халойиқнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборган.Қайд этилишича, айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Шунингдек, "Йиртқичлар" бўлими ходимлари тез ҳаракат қилишган ва айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.Бола волердан олиб чиқилган ҳамда ҳайвонот боғининг ҳамшираси томонидан кўрикдан ўтказилган. Қизалоқ йиртқич тишлари ва панжаларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олган. Дастлабки кўрикда урилишлардан ташқари кўзга кўринарли жиддий шикастлар аниқланмади.Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Бола шифокорлар назорати остида.Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
2022
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
Янгиликлар
uz_UZ
Sputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
https://cdn1.img.sputniknews.uz/img/668/81/6688158_88:0:1511:1067_1920x0_80_0_0_0c9ec6ac289d8d09b9bdf7d302f88b57.jpgSputnik Ўзбекистон
info@sputniknews-uz.com
+74956456601
MIA „Rossiya Segodnya“
тошкент ҳайвонот боғида аёл ёш қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди
тошкент ҳайвонот боғида аёл ёш қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди
Тошкент ҳайвонот боғида аёл қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборди
19:45 28.01.2022 (янгиланди: 21:23 28.01.2022) Тошкент ҳайвонот боғида аёл кичкина қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборди.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Тошкент ҳайвонот боғида аёл қизалоқни айиқ волерига ташлаб юборди, дея
хабар қилди боғ матбуот хизмати.
Қайд этилишича, 28 январь куни соат, тахминан, 12:00 ларда ёш аёл номаълум сабабларга кўра халойиқнинг кўз олдида кичкина қизалоқни айиқ қафасига ташлаб юборган.
"Зузу лақабли Кавказ қўнғир айиғи ўз волерида ётиб олиб, қизалоқни металл тўсиқ устидан отиб юборган аёл ҳаракатларини кузатди. Меҳмонларимиз ва ходимларимизнинг уринишларига қарамасдан, аёлни тўхтатиб қолишнинг имкони бўлмади. У болани йиртқичнинг қафасига отиб юборишга эришди. Зузу айиғимиз секингина зовурга тушиб, қизалоқни ҳидлаб кўрди ва ундан узоқлашди", – дейилади хабарда.
Қайд этилишича, айиқ қизалоққа зарар етказмаган. Шунингдек, "Йиртқичлар" бўлими ходимлари тез ҳаракат қилишган ва айиқни ички хонага олиб киришга муваффақ бўлишган.
Бола волердан олиб чиқилган ҳамда ҳайвонот боғининг ҳамшираси томонидан кўрикдан ўтказилган. Қизалоқ йиртқич тишлари ва панжаларидан эмас, фақат қарийб 5 метр баландликдан йиқилиш туфайли жароҳат олган. Дастлабки кўрикда урилишлардан ташқари кўзга кўринарли жиддий шикастлар аниқланмади.
Айни дамда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан воқеа сабаблари ўрганилмоқда. Бола шифокорлар назорати остида.
Тошкент ҳайвонот боғида она 3 ёшли қизини айиқлар вольерига ташлаб юборганлиги ҳолати юзасидан Жиноят кодексининг 25, 97-моддаси 2-қисми “в” банди (Қасддан одам ўлдиришга суиқасд қилиш) билан жиноят иши қўзғатилди, деб хабар қилди Бош прокуратура матбуот хизмати.
Гумонланувчи процессуал тартибда ушланди.