Тошкент архитектура-қурилиш институти трансформация қилинади

© pixabayМужчина сидит у компьютера
Мужчина сидит у компьютера - Sputnik Ўзбекистон, 1920, 28.01.2022
Oбуна бўлиш
Тошкент архитектура-қурилиш институти номи ўзгаради.
ТОШКЕНТ, 28 янв — Sputnik. Қурилиш вазирлиги “Тошкент архитектура-қурилиш институтини трансформация қилиш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳасини тайёрлаб, умумий муҳокамага қўйди.
Унга кўра, Тошкент архитектура-қурилиш институтини Тошкент архитектура-қурилиш университети деб қайта номланади.
Университетнинг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларини белгиланади.
Халқаро миқёсда танилиши, янги авлод фаол университетига айланиши ва рақобатбардошлигини таъминлаш мақсадида Университетни трансформация қилинади.
Университетни трансформация қилиш орқали жаҳондаги нуфузли университетларнинг (ТОП-1000) илғор маъмурий, таълим ва илмий-тадқиқот тизимларини жорий этиш кўзда тутилган.
Университетда янги форматдаги ўқув жараёни 2022/2023 ўқув йилидан бошлаш режалаштирилган.
Университетнинг янги тузилмаси шакллантирилади ва бу асосида замонавий бошқарув тизимини (Сенат Кенгаши, Бошқарув кенгаши ва Бош котибият) жорий этилади.
Университетнинг моддий-техник базаси (8 000 нафар талабага мўлжалланган ўқув бинолари, талаба-ёшлар маркази, фаоллар зали, кутубхона, маъмурият) замонавий лойиҳалар асосида қурилади.
Янгиликлар лентаси
0